Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

GxP

GxP

Фармацевтика бозори иштирокчиларининг аксарияти GxP зарур амалиётлар қоидаларини ўзига хос ҳужжат дея қараб, унинг талаблари текширувдан ўтаётганда бажарилиши керак деб ҳисоблашади.

Дарҳақиқат, GxP зарур амалиётлар қоидалари, авваламбор, кундалик фаолият стандартлари ва фикрлаш тарзи бўлиб, улар фармацевтика ташкилотлари ходимларининг ҳаракатларини, иш вақтининг ҳар бир дақиқасини белгилаши керак.

Бу ерда сиз Ўзбекистон Республикасининг зарур амалиётлар стандартларини юклаб олишингиз мумкин

Зарур лаборатория амалиёти

GLP

Зарур клиники амалиёти

 GCP

Зарур ишлаб чиқариш амалиёти

GMP

Зарур сақлаш амалиёти

GSP

Зарур дистрибюторлик амалиёти

GDP

Зарур дорихона амалиёти

GPP

 

2019 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5707-сонли Фармони имзоланган бўлиб, унда 2022 йил 1 январгача қуйидагилар белгиланган:

  • фармацевтика маҳсулотларининг клиниколди тадқиқотларини ўтказиш билан шуғулланувчи барча лабораториялар Зарур лаборатория амалиётининг (GLP) миллий талабларига мувофиқлик учун мажбурий сертификатлаштирилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник синовларни ўтказиш учун барча клиник базалари Зарур клиника амалиёти (GСP) нинг миллий талабларига мувофиқлик учун мажбурий сертификатлаштирилади;
  • барча маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчилари Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP) миллий талабларига мувофиқлик учун мажбурий сертификатлаштирилади;
  • фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқлик учун мажбурий сертификатлаштирилади.

2019 йил 17 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 678-сонли қарори тасдиқланган бўлиб, унда Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тузилмаси келтирилган.

Юқорида келтирилган ПФ-5707-сонли Фармоннинг бажарилиши учун 2019 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 788-сонли “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори тасдиқланган бўлиб, унда GxP зарур амалиётлар талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби ва зарур амалиётлар талабларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб берилган. ДВТБТТЭСДМ давлат унитар корхонасида Зарур амалиётлар GxP миллий инспекторати бўлими ташкил этилди.

Бугунги кунда GMP миллий сертификатига эга бўлган корхоналар рўйхати:

  1. “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК
  2. “NIKA PHARM” МЧЖ
  3. “Nobel Pharmsanoat” МЧЖ ЧЭК
  4. “Radiks” ХИИЧК
  5. “Remedy Group” МЧЖ ҚК
  6. “Samarkand England eco-medical” МЧЖ ҚК
  7. “Uzgermed Pharm” МЧЖ ҚК
  8. “Dentafill Plyus” МЧЖ
  9. “Merrymed Farm” МЧЖ
  10. “Reka med Pharm” МЧЖ ҚК

GxP БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР:

  • фармацевтика маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга ёндашувни ўзгартиради, бунда брак маҳсулотларнинг пайдо бўлиши ва маҳсулотларнинг қайтарилишидан юзага келадиган йўқотишлар камаяди;
  • фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгарлик аниқ белгиланади;
  • айниқса истеъмолчи билан ишлашда ва суд ишларида муҳим бўлган фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигига ишончнинг ҳужжатли далиллари;
  • фармацевтика маҳсулотлари - хом ашёдан истеъмолчига қадар бўлган барча хавфсизлик параметрларини ўз ичига олган тизимли ёндашув таъминланади;
  • хавфсизликни бошқариш учун ресурслардан янада тежамкорлик билан фойдаланилади;
  • сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ молиявий харажатлар камайтирилади;
  • истеъмолчиларнинг фармацевтика маҳсулотлари сифатига бўлган ишончи оширилади;
  • корхона фаолиятининг, хусусан, назорат ва текшириш тизимларининг оптимал ишлаши таъминлади;
  • янги савдо бозорларига чиқиш ва мавжудларини кенгайтириш имкониятлари оширилади;
  • фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш имконияти;
  • хорижий инвесторларнинг маблағлар киритишга тайёрлиги оширилади;
  • юқори сифатли ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисининг обрўси таъминланади.

Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи – Ташматова Фароҳат Назаркуловна.

Тел: (93) 384-17-00 (71) 234-86-96 e-mail: upravlenie.gxp@gmail.com

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech