Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Раҳбарият

Азизов Абдулла Абдисаламович

Директор

Таржимаи ҳол:

1981 йилда Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилоятида туғилган.

Маълумоти – олий. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган, Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган. Орхус техника коллежини ИТ-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2000-2004 йй. - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси

2005-2007 йй. - Orxus университети талабаси, Дания

2006-2019 йй. – Даниянинг Maersk A/S, “DONG Energy A/S”, “Carlsberg A/S”, “Implement consulting group”, “Vestas A/S”, “Danfoss A/S” каби компанияларида молия ва бизнес-лойиҳаларни автоматлаштириш соҳасида масъул лавозимларда ишлаган.

2019-2020 йй. - Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

2020-2022 йй. - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

2022-2023 йй - "Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари (Shief Digital Officer)

Тухтаев Зафар Шахатамович

Директор ўринбосари

Тухтаев Зафар Шахатамович 1981 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

➖ 1998-2003 йй. - Тошкент фармацевтика институтининг талабаси
➖ 2004-2013 йй. - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Фармакопея қўмитасининг 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси

➖ 2013-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти Соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва ижтимоий муҳофаза шўъбасининг Фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси

➖ 2015-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати шўъбасининг Фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси

➖ 2016-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати шўъбасининг Фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси

➖ 2018-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати шўъбасининг Фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси

➖ 2021-2022 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти Ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш масалалари шуъбасининг Фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

➖ 2022-2023 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шуъбаси мудири

➖ 2023 й. - ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Миллий референс лабораторияси бошлиғи2023 й. - ҳ.в. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Миллий референс лабораторияси бошлиғи

 

Туляганова Севара Тулкуновна

Mатбуот хизмати раҳбари

Туляганова Севара Тулкуновна 1983 йил 22 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2012 йил Ўзбекистон давлат санъат институтини (санъатшунос-журналист), 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини (жамият бошқаруви), 2018 й Тошкент Молия институтини (солиқлар ва солиққа тортиш) тамомлаган.

➖ Иш фаолиятини 2003 йил “Қизил тонг” акционерлик жамияти кадрлар бўйича инспектори лавозимида бошлаган.

➖ 2006-2008 йй. - Тошкент педагогика коллежи ўқувчиси,

➖ 2008-2012 йй. - Ўзбекистон Давлат Санъат институти талабаси

➖ 2011-2012 йй. -Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси

➖ 2012-2013 йй. - Республика Маънавият тарғибот маркази Миробод туман бўлими раҳбари

➖ 2013-2017 йй. - Республика Маънавият тарғибот маркази кадрлар бўлими бошлиғи

➖ 2017-2020 йй.- “Ўзбеккино” Миллий агентлиги кадрлар бўлими бошлиғи

➖ 2020-2022 йй. - Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

➖ 2022-2023 йй - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Қўмитаси Ахборот хизмати бош мутахассиси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Ахборот технологияларини ривожлантириш маркази PR бошқармаси бошлиғи,

➖ 2023 йил июнь ойидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби лавозимида фаолият юритмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech