Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармаконазорат

Фармаконазорат

Фармакологик назорат

Фармакологик назорат дори воситасидан унинг қўлланилишига доир йўриқномага мувофиқ фойдаланилганда одамда кузатиладиган, организм учун бехосдан ва нохуш таъсир кўрсатадиган ножўя реакцияларни аниқлашга, баҳолашга ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятдир.

Даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва қўлловчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситаларининг қўлланилиши чоғида аниқланган ножўя реакцияларга баҳо беради, баҳолаш жараёнида ножўя реакциянинг клиник кўринишлари ва дори воситасининг қўлланилиши ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишлари, шунингдек кутилаётган фойданинг дори воситалари қўлланилишининг эҳтимол тутилган хавфига нисбати аниқланади.

Кутилаётган фойданинг дори воситалари қўлланилишининг эҳтимол тутилган хавфига нисбатининг ўзгаришига таъсир этувчи фактлар аниқланган тақдирда ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг вакиллари салбий оқибатларни бартараф этишга, одамнинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилишининг олдини олишга, бундай дори воситаларининг қўлланилишидан муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни кўриши шарт.

Дори воситаси қўлланилганда дори воситасининг хавфсизлиги ва самарадорлигига доир белгиланган талабларга унинг номувофиқлиги тўғрисидаги далиллар аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай дори воситасини муомаладан чиқариш ёки унинг қўлланилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.

Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти фармакологик назорат миллий тизимини мамлакат оҳолиси соғлигини келажакдаги шартли инвестициялаш деб харатерлайди.

Ўзбекистон Республикаси Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дори воситаларини ножўя тасирлари мониторинги бўйича дастурда 2006 йилда аъзо бўлган.

Фармакологик назорат тизимини яхшилаш мамлакат ахолисини сифатли дори воситалари билан таъминланишига, ишлаб чиқарилаётган дори воситалари сифатини назорат қилинишини кучайтирилишига, ҳамда дори воситалари ишлаб чиқаручилари, назорат қилувчи ташкилотлар ва шифокорлар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйилишига олиб келади.

Бугунги кунда Агентликнинг Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан “Зарур фармакологик назорат” амалиёти (GVP) стандарти халқаро стандартларга уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилди. Ҳозирги пайтда мазкур амалиёт талаблари стандартини ўзбек тилига таржима ишлари давом этмоқда.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech