Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Матбуот хизмати ҳақида

Матбуот хизмати ҳақида

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот  хизматининг асосий функция ва вазифалари:

➖ Агентлик раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

➖ ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;

➖ кенг жамоатчиликни Агентликнинг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш;

➖ оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Матбуот хизмати билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, буклетларни ва шу кабиларни) тарқатиш;

➖ Агентликнинг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштириш ва ўз вақтида янгилаб бориш, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобил тармоқларни ривожлантириш;

➖ ахборот майдонида фармацевтика соҳасига оид материалларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;

➖ Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

➖ Агентлик фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (фото, аудио ва видеоматериаллар, босма маҳсулотлар ва шу кабилар) билан таъминлаш;

➖ Ўзбекистон фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни халқаро майдонда кенг танитишга қаратилган Агентлик ва унинг ҳузуридаги ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчиларининг хориж давлатларига ишчи ва расмий сафарларини ижобий тарзда ёритиш мақсадида Матбуот хизмати вакилларининг делегацияларга ҳамроҳлик қилиши;

➖ Агентлик фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида раҳбариятига ахборот бериш;

➖ Агентлик фаолиятига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech