Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

444,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган фармацевтика маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Сирдарё” чегара божхона постига  кириб келган фуқаро Ю.Н. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди. Натижада автотранспорт воситасининг юкхонасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 226,3 миллион сўмлик дори ва парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда, “Сирдарё” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро Ю.М. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Текширув давомида, автоуловда ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 218,1 миллион сўмлик дори воситалари ва бошқа товарлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech