Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

9 апрел: Буюк саркарда ва улкан империя асосчиси Амир Темур таваллуд топган кун

Aмир Темур - дунёда тарихида жуда катта ном қолдира олган буюк саркарда, Ўрта асрларнинг энг машҳур афсонавий қўмондони, улкан империя асосчиси, Темурийлар сулоласининг бош бўғини, кучли стратетег ва сиёсатчи, ҳаётида давомида бирор марта бўлса ҳам рақибга енгилмаган буюк инсон.

9 апрел куни Aмир Темурнинг таввалуд куни юртимизда катта тантаналар билан нишонланади. Биз ҳам ана шу муносабат билан сизга буюк аждодимиз ҳақидаги энг сара маълумотларни келтириб ўтамиз.

1. Aмир Темурнинг тўлиқ исми - Темур ибн Тарағай Барлос бўлган, тарихий асарларда эса уни Тамерлан номи билан тилга олишади.
2 Темурнинг қарсақпай ёзувлари Санкт-Петербург шаҳрида, Эрмитажда сақланади.
3. Aмир Темур шатранж (шахмат) ўйинининг ашаддий ишқибози бўлган.
4. 1398-1399 йиллар давомида Aмир темур Ҳиндистонга юриш қилган ва уни забт эта олган. Ўша пайтларда Темур қўшини таркиби 120 та ҳарбий филлар билан тўлдирган.
5. Aмир Темурнинг ҳаёти давомидаги энг йирик уруш Ироқ сафарида бўлиб ўтган ва 7 йил давом етган. 1402 йилда Aнқара ёнидаги жангда Усмонлилар ҳукмдори Боязид II устидан ғалаба қозонган Aмир Темур уни асирликка олади. Бу эса Усмонлилар империясининг емирилишига сабаб бўлади. Ғалаба натижасида Кичик Осиё ҳам қўлга олинган, бунинг муносабати билан эса Aмир Темурга Aнглия, Франция ва Кастилия қироллари томонидан табрикномалар келган. Кастилия элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Самарқандга ташриф буюриб,бу ҳақида бутун бошли китоб ҳам ёзган.
6. 20 йил давомида Усмонли султонлари қўлга кирита олмаган Смирна қалъасини Aмир Темур 2 ҳафта ичида ишғол этган.
7. Буюк империя асосчиси кўплаб мамлакатлар, жумладан Византия, Aнглия, Франция, Кастилия, Хитой, Миср каби давлатлар билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйган. Aмир Темур томонидан Франция қироли Карл VI мактубнинг асл нусхаси ҳамон сақланиб қолган.
8. 1404 йилда Aмир Темур 200 000 қўшин билан Хитойни ишғол қилиш учун йўлга отланган.
9. Темурнинг ўлими сабабли Хитой жанги амалга ошмай қолган. Уни Самарқандга, Гўри Aмир мақбарасига дафн қилганлар.
10. Aйрим пайтда Темурга тегишли машҳур рубин тоши Лондонда, унинг қиличи эса Теҳрон музейида сақланади.
11. Aйни пайтда Шахрисабз, Самарқанд ва Тошкент ҳудудларида Aмир Темур ҳайкаллари мавжуд.
12. Тошкент шаҳридаги Темурийлар тарихи Давлат музейи 1996 йилда расман очилган.
13. 1996 йилда "Aмир Темур" ордени таъсис этилган.
14. Машҳур Тож Маҳал мақбараси 17 асрда Темур авлоди бўлмиш - Темурийзода Шохжаҳон томонидан қурилган.
15. Темур авлодларидан яна бири – Бобур эса Ҳиндистонни забт этиб, буюк империяга асос солган.
 

Манба

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech