Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Aгентлик мутахассислари Шоҳрух Aсланов ва Муяссар Исмоиловалар Олий дипломатия мактабида малака оширишди

«Ўзстандарт» агентлиги бугунги кунда соҳа йўналишида Халқаро Тарози ва ўлчовлар бюроси (BIPM), Стандартлаштириш ташкилоти (ISO), Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш кенгаши (МГС), Қонунлаштирувчи метрология ташкилоти (OIML), Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC), Европа Электротехника Стандартлаштириш Қўмитаси (CENELEC), Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN), GLOBAL GAP ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 22-24 февраль кунлари «Раҳбар: Самарали бошқарув технологиялари» дастури бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Олий Дипломатия мактабида вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ходимлари учун малака ошириш курси ташкил этилди. Унда Агентликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Шоҳрух Асланов ҳам иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига Олий дипломатия мактаби профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро тадбирларга тайёргарлик, лидерлик, етакчилик, жамоа билан ишлаш, ходимларни мақсадли ишлашга ўргатиш ва бугунги кун ёш раҳбарлар олдига ўз ишига инновацион ва ғоявий устунлик орқали ёндашиш бўйича маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилди.

Тадбир якунига кўра иштирокчиларга малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат берилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11-25 январь кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Ташкилий назорат бошқармаси бош мутахассиси Муяссар Исмоилова ҳам мазкур курсда малака ошириб сертикат олган эди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech