Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

Президентимизнинг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли фармойиши билан Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, «Сайроб» ширкат хўжалиги «Хўжабулғон» участкасида 39 гектар ҳудудда «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонасини ташкил этилган бўлиб, туманни фармацевтика саноати марказига айлантириш, хорижий инвестициялар жалб этиш, янги иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида 15 хил тиббиёт буюмлар ва дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ташкиллаштириш бўйича 44,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги лойиха сметаси ишлаб чиқилган.

Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари эса қўйидагилардан иборат:

"Бойсун-фарм" ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;

"Бойсун-фарм" ЭИЗ ҳудудида "Бойсун-фарм" ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан Сурхондарё вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ "Бойсун-фарм" ЭИЗ ҳудудида инвестиция киритиш тўғрисида битимлар, "Бойсун-фарм" ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;

"Бойсун-фарм" ЭИЗ ҳудудида фармацевтика маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;

ишлаб чиқилган "Бойсун-фарм" ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарорлари билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

доривор ўсимликларнинг саноат плантациялари ташкил этилишида иштирок этиш, кейинчалик дори воситалари чуқур қайта ишланиши ва ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;

"Бойсун-фарм" ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;

"Бойсун-фарм" ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;

"Бойсун-фарм" ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;

Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;

"Бойсун-фарм" ЭИЗ фаолиятини оператив бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.

Қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.

Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech