Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Британияда COVID-19 билан касалланган беморларни артритга қарши дорилар билан даволанишни бошладилар

Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати коронавируснинг янги штамми билан касалланган беморларни даволаш учун дори воситалари рўйхатига ревматоид артритга қарши қўлланадиган иккита дори воситасини қўшди.

Британиянинг The Guardian газетаси бундай қарорга келишдан аввал тегишли тадқиқот ўтказилганига аниқлик киритди. Унинг давомида Тоцилизумаб ва Сарилумаб дори воситалари жонлантириш бўлимидаги COVID-19нинг оғир формаси билан касалланган беморларнинг аксарияти ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бериши аниқланди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Тоцилизумаб дори воситаси коронавирусни юқтирганларга фойда келтириб, ўлимнинг нисбий хавфини 24 фоизга камайтиради. Сарилумаб дори воситаси ҳам худди шундай таъсирга эга бўлиши мумкин, аммо нафақат ҳаётни сақлаб қолади, балки беморларнинг жонлантириш бўлимида бўлиш вақтини қисқартиради.

Иккала дори ҳам IL-6 рецепторлари антагонистлари сифатида маълумдир. Улар иммунитет тизимида ҳаддан ташқари таъсир қилиши мумкин бўлган оқсилларнинг таъсирини камайтиради. Илгари, COVID-19 нинг оғир шакли танадаги яллиғланишнинг критик даражаси билан боғланар эди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech