Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Чекланган нархда сотилиши белгиланган дори воситаларининг рўйхати шакллантирилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 сентярбрдан дори воситаларига чекланган нархлар белгиланиши ҳақида маълумот берган эдик.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими йўлга қўйилган бўлиб унга кўра, дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ва уларга чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархларнинг электрон (онлайн) реестри юритилмоқда.

Хорижий дори воситаларига белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги (2020 йил 29 сентябр ҳолатига) маълумотлар билан бу ерда танишишингиз ва юклаб олишингиз мумкин.

Маълумот ўрнидабир дори воситасининг нархини белгилаш учун унинг:

➖ 10 та референт мамлакатдаги сотиш нархи аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражасидан юқори, ўртачароқ юқори ва ўртачадан пастлиги ҳисобга олинган;
➖ дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатда дистрибьютерлар учун нархлар;
➖ сўнгги олти ой давомида импорт килинган дори воситаларини Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш валютасида белгиланган шартноманинг Инкотермс CIP шарти асосида кўрсатилган нархлари олинган.
 

Рўйхатга қуйидаги мамлакатлар киритилган:

1. Венгрия.
2. Россия Федерацияси.
3. Украина.
4. Польша Республикаси.
5. Тожикистон Республикаси.
6. Словения Республикаси.
7. Қозоғистон Республикаси.
8. Болгария Республикаси.
9. Беларусь Республикаси.
10. Қирғизистон Республикаси.
 

Эслатиб ўтамиз, "Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда ахборот тизимининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш учун масъул ҳисобланади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech