Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дорихоналарда баъзи дори воситаларининг сунъий равишда оширилган нархларда сотилиши тўғрисида истеъмолчиларнинг шикоятлари билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда дорихоналарда баъзи дори-дармонларнинг сунъий равишда оширилган нархларда сотилиши тўғрисида истеъмолчиларнинг шикоятлари билан боғлиқ бир қатор видороликлар кенг тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ижтимоий тармоқларда ёлғон ва сохта маълумотлар тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилган бир қатор ўрганишлар натижасида мазкур видео ҳақиқатга мос келмаслиги аниқланди.

1.ВИДЕО (“Инсофларингни ҳам қўшиб сотяпсанларми?..” “Одамлар ўлиб кетсинми? Пули йўқ бўлса нима қилади?.. (Фарғонада фуқаро дорининг қимматлигидан шикоят қилиб Аптекада жанжал кўтарди)

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан ушбу масала ўрганилганда, «Малхам ХД» дорихонасида (Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 56-уй, 17-хонадонда жойлашган) «ФАРМА ЧОЙС» ХКдан улгуржи 177 171 сўм нархда сотиб олинган Энтеросгель дори воситаси рухсат этилган 20 фоиз устама доирасида, яъни 12,6 фоиз устама нарх ўрнатилган ҳолда сотилаётганлиги аниқланди.

Бу ҳолатда препаратнинг нархи сунъий равишда кўтарилганини тасдиқловчи фактлар аниқланмаган.

Шундай қилиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли қарорига мувофиқ четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарилган давлат ва ишлаб чиқарувчига қараб, бир хил турдаги тиббиёт маҳсулотларининг нархи фарқланиши мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатилиши COVID-19 пандемияси даврида жамоатчиликнинг салбий тушунчасини шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Агентлик томонидан дори воситалари, шу жумладан вирусларга қарши, иммунитетни ошириш ва бошқа даволаш воситалари нархини асоссиз ошиб кетишини олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, дори воситалари, шу жумладан вирусларга қарши, иммунитетни ошириш ва бошқа даволаш воситалари нархини ошиб кетишини олдини олиш мақсадида,

-республика ҳудудларидаги 7 мингдан ортиқ дорихоналарда тушунтириш-профилактика ишлари амалга оширилди, уларда белгиланган савдо устамаларига қатъий риоя қилиш, дори воситаларига бўлган сунъий танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтирмаслик, лицензия талабларига амал қилмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида тегишли тушунтириш ва расмий огоҳлантириш хатлари берилди.

-Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали 114 та материаллар жойлаштирилди, аҳоли талаби юқори бўлган дори воситаларини дорихоналарда мавжудлиги ва уларнинг чакана нархлари юзасидан 3 мингта дорихоналарда мониторинг кузатувлари ўтказилди.

-Агентлик томонидан истеъмолчилардан дори воситалари нархи юзасидан келиб тушган 200 та мурожаат кўриб чиқилди, ижтимоий тармоқларда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасидаги 86 та камчилик бартараф этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлар ва фуқаро мурожаатлари асосида 140 та дорихонада текшириш ва ўрганишлар ўтказилган. Шундан, 30 тасида белгиланган устамаларни 20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилганлиги17 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган, рўйхатдан ўтмаган ва кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган дори воситаларини реализация қилиш, 18 та ҳолатда лицензиясиз фаолият ва бошқа камчиликлар аниқланган.

Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган жами 28 та дорихонага иш қўзғатилиб, ортиқча олинган 2,8 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилган ва лицензия шартларини қўпол равишда бузганлиги ҳолати бўйича ҳужжатлар лицензияловчи органга юборилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги истеъмолчиларнинг саводхонлигини ва аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда дори-дармонларнинг максимал чакана нархларини ҳисоблаб чиқади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб боради. Шунингдек, улгуржи омборларда дори воситаларининг мавжудлиги ва баланслари ҳамда уларни келгусида етказиб бериш прогнозлари, шунингдек, дори воситалари билан таъминлаш даражасини(етказиб бериш ҳажмининг ўсишини) ошириш мақсадида ўранилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилган тақдирда Агентликнинг 1159 ҳамда consumer.uz.сайтига мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech