Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дорихонада электр энергияси вақтинча ўчирилганда, харидорга товар чеки бермаса бўладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон Қарори билан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори), дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 августдаги 106-сонли (2017 йил 11 сентябрда 2927-сон билан Адлия вазирлигида рўйхатга олинган) буйруғига биноан, Товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳолларда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шакли тасдиқланган.

Хужжатга мувофиқ, товар чеклари китоби титул варақ ва варақларининг тикиш жойи бўйича тикилади. Бунда товар чеклари китобининг титул варағи китобнинг биринчи варағи ҳисобланади. Товар чеклари китоби 15 х 21 см ўлачамда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текшириш учун харид қилиш ёки назорат натижалари бўйича олинган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш бўйича тартибни бузиш фактини тасдиқловчи товар ва касса чеклари дорихонанинг лицензиясини тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг
Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Улуғбек Жуманиязов
 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech