Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидaн ўткaзилгaн тaнлов нaтижaлaри бўйичa рaсмий бaёнот

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан юртимизда фаолият юритаётган фармацевтик корхоналар ва импортёр-дистрибюторлар орасидан махсус талабларга биноан саралаб танланган иштирокчилар орасида, 2020 йилнинг 30-31 декабр кунлари Aгентлик танлови бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Маълумот ўрнида иштирокчилар:

➖ Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалиши даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга энг кўп ҳисса қўшган;
➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатдаги COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини коронавирус пандемияси даврида энг кўп ишлаб чиқарган ва импорт қилган;
➖ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги №284-сон қарори билан тасдиқланган “Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисида низом талабларига мувофиқ фаолият юритаётган фармацевтик корхоналар ва импортёр-дистрибюторлар орасидан сараланди.
 

Юқоридаги талабларга асосан танловда иштирок этган 9 нафар ишлаб чиқарувчи корхонага Агентликнинг “телеграм”даги расмий саҳифасидаги сўровномада умумий 38437 та овоз берилган бўлиб, улардан:

Samarkand England Eco-Medical – 621 та,
Remedy Group – 882 та,
Temur Med Farm – 1000 та,
Reka-Med Farm – 1301 та,
Radiks – 2314 та,
Jurabek Laboratories – 2669 та,
Nobel Pharmsanoat – 3159 та,
Nika Pharm – 12537 та,
Uzgermed Pharm – 13954 та овоз тўплаган.
 

Шунингдек, юқоридаги талабларга асосан танловда иштирок этган 10 нафар импортёр-дистрибюторга Агентликнинг “телеграм”даги расмий саҳифасидаги сўровномада умумий 9577 та овоз берилган бўлиб, улардан:

Hurshida Enter Delux – 91 та
Gd-Farm – 129 та
Shayana farm – 405 та
Serene Pharma – 433 та
Astor Alliances – 439 та
Pharma Choice – 446 та
Meros Pharm – 1521 та
Farm Lyuks invest – 1585 та
Grand Pharm Trade – 2121 та
Dori-darmon – 2407 та овоз тўплаган.
 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилган танлов cўровномасида қатнашган иштирокчиларнинг берган овозлари сарҳисобига кўра, Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалиши даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга энг кўп ҳисса қўшган корхоналар номинациясида:

1-ўрин Uzgermed Pharm (13954 та овоз)
2-ўрин Nika Pharm (12537 та овоз)
3-ўрин Nobel Pharmsanoat (3159 та овоз)
 

Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалиши даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга энг кўп ҳисса қўшган импортёр-дистрибютор номинациясида:

1-ўрин Dori-darmon  (2407 та овоз)
2-ўрин Grand Pharm Trade (2121 та овоз)
3-ўрин Farm Lyuks invest (1585 та овоз) ғолиб деб этироф этилди.
 

Шу ўринда танловда ғалаба қозонган мазкур корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш истагида бўлган журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик вакиллар учун Агентлик Матбуот хизмати томонидан яқин кунларда пресс-тур ўтказиш режалаштирилганлигини маълум қилган ҳолда, коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси  билан касалланган беморларни даволашга ўз хизматини аямаган ва халқ учун фидо бўлган ҳар бир корхона, ташкилотга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги номидан ташаккур билдирамиз!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech