Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтикада патент нима? Бу соҳанинг ривожланишига ёрдам берадими ёки тўсқинлик қиладими?

Патент - бу ҳуқуқий тизим томонидан ҳимояланган интеллектуал мулк объекти. Фармацевтикада патент нима? Бу соҳанинг ривожланишига ёрдам берадими ёки тўсқинлик қиладими?

Хўш интеллектуал мулк ўзи нима?

Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) қуйидагича таъриф беради: “Интеллектуал мулк (ИМ) инсон онги маҳсулидир. ИМ объектларига ихтиролар, адабий ва бадиий асарлар, тижорат мақсадларида фойдаланиладиган рамзлар, номлар ва тасвирлар киради ”.

Дунёда инсон томонидан яратилган деярли ҳамма нарсалар -  уйлар, машиналар ёки таблеткалар нафақат моддий, балки ахборот сақловчи тимсолга эга. Бу техник ҳужжатлар, илмий мақола ёки кимёвий бирикманинг формуласи бўлиши мумкин. Интеллектуал мулк бу турдаги маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқидир. Маълумот осонгина кўчирилиши ва бир зумда тарқатилиши мумкин. Ва нафақат дори яратувчиси балки ҳар ким бу маълумотни ишлатиши мумкин.

Кашфиётлар ва ихтиролар, бир томондан, ҳамма одамларга маълум бўлиши яхши, бошқа томондан, яратувчилар қилган ҳаражатларини тўлдириб, янада ривожланиш имконига эга бўлишлари керак. Интеллектуал мулк - бу маълумот, патентга эга бўлган ҳолатда эса - бу очиқ маълумот ҳам. Бу вазиятда уни мустаҳкам сейфларда ҳам сақлаб бўлмайди. Интеллектуал мулкни қонундан бошқа нарса билан ҳимоя қилиш мумкин эмас.

Шу билан бирга, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш даражаси ва мамлакатнинг сармоявий жозибадорлиги ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд. Бугунги кунда AҚШ интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш кўрсаткичи юқори бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланади. АҚШ иқтисодиётида интеллектуал мулкнинг ўрни жуда муҳимдир. 2016 йил ҳолатига кўра, интеллектуал мулкни интенсив равишда қўллаган тармоқлар 6 триллион доллардан ортиқ маблағни ёки мамлакат ЯИМнинг 38,2 фоизини ташкил этди. Ва бу улуш тез ўсишда давом этмоқда.

Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш рейтинги тез ўзгариши ва инвестиция муҳитига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Маълумот учун, Ҳиндистон ҳукуматининг патент билан ҳимояланган саратон касаллигига қарши Нексавар дори воситаси учун мажбурий лицензия бериш тўғрисидаги қарори бутун ҳинд фармацевтика тармоғига хорижий инвестицияларнинг 2012 йилдаги 3,2 миллиард доллардан 2013 йилда 1,1 миллиард долларгача пасайишига олиб келди. Мажбурий лицензиянинг бекор қилинишига қарамай, 2016 йилда Ҳиндистон фармацевтика бозоридаги хорижий инвестицияларнинг камайишидан кўрилган зарар тахминан 10 миллиард долларни ташкил этган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech