Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Фармрейд: 200 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдоси амалга ошмади

Тошкент вилояти ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятидаги овқатланиш шохобчаларидан бири яқинида фуқаролар Х.А. ва Ғ.Х.лар “Исузи” русумли юк автоуловига ортилган, умумий қиймати 200 миллион сўмлик 1000 дона қутилардаги сифати кафолатланмаган “NPP Askorbin kislotasi” номли дори воситаларини шартли харидорга сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олди сотдиси фош бўлди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳи ҳудудида тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини ноқонуний реализация қилаётган шахсларни қўлга олишди.

Жумладан, ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро Х.Ж. Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳи ҳудудида “Hyundai Porter” русумли юк автомашинасига жойланган дори воситаларини шартли харидорга ноқонуний ноқонуний тарзда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унда фуқаро Х.Ж. тегишли бўлган, республикамизга қонуний олиб кирилганлиги ва сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган 7 524 дона дори воситалари борлиги аниқланди. Шунингдек, фуқаро Х.Ж. бошқарувидаги “Нексия 2” русумли автомашинаси кўздан кечирилганида, унинг ичида ҳам 1 дона картон қутига жойланган жами 120 дона “Коликвел” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра умумий қиймати деярли 252 млн. сўмлик 8 хил турдаги жами 7644 дона дори воситалари вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech