Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

АҚШда коронавирусга қарши илк дори рўйхатдан ўтказилди

АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармон маъмурияти ремдевисирни мамлакатда коронавирусни даволаш мумкин бўлган илк дори воситаси сифатида маъқуллади. "Ремдевисир асосан касалхона парваришига муҳтож бўлган одамларга берилади" -  дея хабар бермоқда Tarjumon.uz сайти

Калифорнияда жойлашган Gilead компанияси ремдевисирни Веклури деб атаган. АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институтлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, Веклури коронавирусга чалинган беморларнинг тузалиш муддатини тезлаштиради. Уни қабул қилган беморлар 15 кун эмас, балки, 10 кунда соғайиб чиқмоқда.

АҚШда ремдевисир дори воситаси фавқулодда вазият тақозоси билан баҳордан бери ишлатилиниб келинмоқда. Энди ушбу препарат Қўшма Штатларда коронавирусни даволаш учун расман тасдиқланган илк дорига айланди.

Gileadнинг айтишича, ремдевисир ёши 12 дан, вазни эса 40 кг дан кам бўлмаган касалхонадаги беморлар учун тавсия этилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech