Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ижтимоий тармоқларда капсула ичидан мих чиққанлиги айтилаётган дори воситаси ҳақидаги видео юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда ошқозон фаолияти бузилганда қабул қилинадиган «Энтерофурил» дори воситаси капсуласидан мих чиққанлиги тасвирга олинган видео тарқалди. Aслида видеода айтилаётган воқеа бизда эмас балки Қозоғистонда тасвирга олинган ва ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирли Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитасининг хабар беришича, Қўмитага истеъмолчилар, мазкур дори воситасини рўйхатдан ўтказган компания, шунингдек фармацевтика фаолияти субъектлари ва тиббиёт ходимларидан “Энтерофурил®” дори воситаси капсуласида бирор ёт нарсалар мавжудлиги тўғрисида маълумот (ёки шикоят) келиб тушмаган.

Босния ва Герцеговинанинг “Босналек” AЖ томонидан ишлаб чиқарилган капсула шаклидаги “Энтерофурил ®” дори воситаси Қозоғистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ва тиббий мақсадларда фойдаланиш учун рухсат этилган (рўйхат рақами РК-ПС-5Н022825 - 03.02.2017 й., РКЛС-5Н9022904 - 10.04. 2017 й).

Шу ўринда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати соҳага оид саволлар бўйича доимо мулоқотга тайёр эканлигини маълум қилиб, юқоридаги видеони тарқатаётган телеграм каналлари маъмурларига:

➖ Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатгатлик учун Жиноят кодексининг 192-моддасида жавобгарлик белгиланганлигини;

➖ жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202²-моддасида жавобгарлик белгиланганлигини;

➖ “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12¹-моддаси 2-қисмига мувофиқ, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шартлигини эслатиб ўтади.

Ҳурматли юртдошлар!

Фармацевтика соҳасига оид Сизни қизиқтирган саволлар, таклиф ва мулоҳазалар бўлса, шахсингиз ҳақидаги маълумотларни илова қилган ҳолда телеграмдаги қуйидаги @uzpharmagency_bot манзилимиз орқали мурожаат этишингиз мумкин.

Албатта, ҳар бир мурожаатга эътибор қаратилиши, тегишли мутахассислар томонидан жавоблар берилиши таъминланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech