Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Нега айрим шифокорлар рецептларни умуман тушунарсиз ва "гажак" қилиб ёзади? Рецептдаги ёзувларни фақат "дорихона"чи тушунишини ҳисобга олсак бу ўзаро ҳамкорлик қилиш учунми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги 4438-сон қарорига мувофиқ, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар тиббиёт ташкилотларида беморга рецептли дори воситаларини белгиланган тартибда рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 121-сон (рўйхат рақами 3277-сон 01.07.2020) буйруғига мувофиқ, рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори воситасининг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса давлат тилида кўрсатилиши шарт.

Зарур ҳолларда малакали таржимани таъминлаган ҳолда бемор тушунадиган бошқа тилда ёзилиши лозим. Рецептда «Ичиш учун», «Маълум», «Қоида тариқасида» ва бошқа шу каби қисқартма сўзлардан фойдаланиш ман этилади.

Рецептда кўрсатилган маълумотлар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

Рецептда тайинланган дори воситаси бўйича тушунмовчилик келиб чиққан ҳолларда, рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефон рақами орқали шифокор билан боғланиб аниқлик киритилиши мумкин. Рецептда битта дори воситаси ёзилади. Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланилиши мумкин. Рецепт беморни даволаниши учун керакли миқдорда берилади. Каттиқ ва сочилувчан дори моддалари граммларда (0,001; 0,5; 1,0), суюқ дори моддаларининг миқдори миллилитр, томчиларда кўрсатилади. Рецепт шифокор имзоси унинг шахсий муҳри билан тасдиқланади.

Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.

Даволовчи шифокор томонидан қандай ҳолатларда дори воситаларига рецепт расмийлаштирилиши таъқиқланиши ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 июлдан барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши лозим.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech