Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 26 январь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги биносида Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Савдо ваколатхонаси бош мутахассиси Павел Толмачёв ва “Формика” компаниялар гуруҳи Вице-президенти, ИННОПРОМ дастурлари раҳбари Антон Aтрашкин билан учрашув бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Aлишер Темиров россиялик мутахассислар билан учрашувда бир қатор масалаларни, хусусан, ИННОПРОМ Халқаро саноат кўргазмасида Ўзбекистон фармацевтика бозори вакилларининг иштирокини муҳокама қилди. Шу йилнинг 5-7 апрель кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган кўргазмада Россия, Ўзбекистон, Хитой, Франция, Туркия, Германия, Япония ва Кореядан ташқари, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирок этади. Ҳафталикнинг асосий бўлимлари этиб транспорт ва энергетика, шаҳарлар учун ИТ-технологиялар, тиббий асбоб-ускуналар ва фармацевтика маҳсулотлари белгиланган.

- Биз россиялик меҳмонлар билан бўлажак тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун унга биргаликда тайёргарлик кўриш тўғрисида келишиб олдик, - деди Aлишер Темиров учрашув якунлари борасида.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech