Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасида қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?

Мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди.

Бугун “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳақида сўз юритамиз.

Тошкент вилояти Паркент тумани ўз табиати, тоза ва мусаффо ҳавоси билан  ажралиб туради. Тупроқ ва иқлим шароитлари ноёблиги  бор гап.  Бу ерда “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш жуда мақбуллиги ҳам инобатга олинган. “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасига 25,0 гектар ер майдони, шундан 17,73 гектари ишлаб чиқариш майдонлари (инвесторлар) учун, 7,27 гектари ЭИЗ инфратузилмаси учун ажратилди.

Бугунги кунда “Паркент-фарм” ЭИЗнинг 17,73 гектар ер майдонида 28,0 млн. АҚШ долларлик (шу жумладан 11,16 млн. долл. ўз маблағи,  3,128 млн. долл. тижорат банк кредити, 3,713 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестиция) 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳалар тўлиқ қувват билан ишга тушгандан сўнг ЙИЛЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ 52,137 млн. долларни ташкил этиб, 815 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шу билан бир қаторда йиллик 7,81 млн. АҚШ долларлик дори воситалари ЭКСПОРТИни амалга ошириш режалаштирилмоқда. “Паркент-фарм” ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмага эга.

Бугунги кун ҳолатига ўзлаштирилган маблағ: Жами 7,319 млн. АҚШ доллар, ўз маблағи- 5,125 млн. АҚШ доллари, банк кредити- 350 минг АҚШ доллари, тўғридан тўғри хорижий инвестиция- 1,843 млн. АҚШ долларни ташкил этади.

    Шундан:

    1. "TANDEM PHARM" МЧЖ - 900 минг доллар
    2. "BIOCOM" ХК - 350 минг доллар
    3. "MAGNIT GRAND FARM" МЧЖ - 890 минг доллар
    4. “Yuma bio” ҚК МЧЖ -2,95 млн.доллар
    5. “Renmin health care” МЧЖ - 1,605 млн.доллар
    6. “ZUMA-PHARMA” МЧЖ - 623 минг доллар.  
 
➖ “Паркент-фарм” ЭИЗда  Флаконларда инъекцион лиофил кукун ва суюқлик кўринишидаги, ишлатишга тайёр шприц ручкалардаги, ҳамда ампула дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси,
➖ Онкология соҳасида  зарур бўладиган тиббий препаратлар ишлаб чиқариш лойиҳаси,
➖ Гален дори воситалари, икки босқичли дори воситалари  ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси,
➖ Доривор ўсимликлар етиштириш ва узум данагидан доривор воситалар  ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси,
➖ Тайёр дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси,
➖ Заҳарга қарши зардоб ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси,
➖ Экспорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушиш арафасида. 
 
“Паркент-фарм” ЭИЗда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички бозорни маҳаллий дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан янада кўпроқ тўлдириш учун республикамизнинг фармацевтика соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади. 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech