Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Пойтахтимизда Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш форуми бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш форуми ўтказилиши ҳақида маълумот берган эдик.

2020 йил 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгеси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида Форум ўтказиш топшириғи берилган эди.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида Форумнинг биринчи босқичи ўтказилди ва унда амалиётга татбиқ этишга қаратилган илмий-инновацион лойиҳалар намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу форумда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таркибидаги Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Форумнинг иккинчи кунида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштириладиган 51 та лойиҳа тақдимоти ўтказилди ва лойиҳа муаллифларига молиялаштириш сертификатлари топширилди. Жумладан, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институтининг "Экустим" диуретик дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасига ҳам молиялаштириш сертификати тақдим қилинди.

Шунингдек, форум натижаларига кўра тармоқ корхоналари, олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ўртасида тижоратлаштириш бўйича уч томонлама шартномалар тузилди.

Форумда тармоқ корхоналари ва ҳудуд эхтиёжларидан келиб чиққан мавзуларда истиқболли лойиҳалар рўйхати шакллантирилиб, уларни илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштириш чоралари бўйича келгусидаги режалар белгиланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech