Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеага айланди.

Ушбу нуфузли анжуман пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритилди.

Унда 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари кўплаб таклифларни илгари сурди.

Президент Администрацияси раҳбарининг топшириғига асосан, Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини вазирлик ва идоралар раҳбар-ходимларига етказиш бўйича режа ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур режага асосан республикамизнинг барча ҳудудларида тарғибот тадбирлари ташкил этилиши белгиланди.

Куни кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва унда илгари сурилган таклифлар, белгиланган вазифалар хусусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган Тошкент давлат техника университети доценти Тохир Халимжонов Aгентлик бошқарма ва бўлимлари мутахассисларига Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар борасида тақдимот қилди ва мавзу бўйича қатор роликлар намойиш этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech