Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Samarkand England Eco-Medical: самарали фаолият - устувор вазифа

Шу кунларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги мутахассислари Самарқанд шаҳридаги МЧЖ «Samarkand England Eco-Medical» ҚК корхонасига ташриф буюришди. Ундан асосий мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш хусусан, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, экспорт қилишда замонавий суғурта хизматларини йўлга қўйиш, транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш ва бошқалар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Ишлаб чиқариш масалалари бошқармаси ташаббуси билан уюштирилган мазкур ташриф давомида Мутахассислар МЧЖ «Samarkand England Eco-Medical» қўшма корхонасининг иш фаолияти бўйича 2021-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалари билан танишиб чиқдилар. Шунингдек, корхона фаолиятида юзага келаётган муаммолар ўрганилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда соҳага ва корхона иш фаолиятига керакли таклиф, маслаҳатлар берилди.

Самарқанд вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари Ойдин Қаюмова, Мурожаатномада белгиланган вазифалар, албатта, мамлакатимиз равнақи учун дастуриамал эканлигини, уларнинг ижросини таъминлаш барчамизнинг, ҳар бир соҳа вакилининг бурчи, дея таъкидлади.

У ўз сўзини давом эттирар экан, Samarkand England Eco-Medical қўшма корхонаси мамлакатимиз фармацевтика соҳасида ўз ўрнига эга эканлигини айтди. Мазкур ишлаб чиқарувчининг самарали фаолият юритиши учун, хусусан, фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришини ўзлаштиришда кўмаклашишга тайёр эканлигини билдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech