Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосарлар тайинланди. Элмира Боситхонова яна ССВга қайтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди. Қарорга асосан Элмира Иркиновна Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Э.Баситханова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори. 

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Қарорга асосан Улуғбек Юсупхонович Сабиров Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У.Сабиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори. 

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган. 

Шунингдек, Шоҳруҳ Шатурғунович Шораҳмедов ҳам Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Шоҳруҳ Шораҳмедов 1977 йилда туғилган.

1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган. Тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Президент қарори билан Абдулла Абдисаламович Азизов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Абдулла Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган. Тайинловга қадар 2006 – 2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech