Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Тарихдаги машхур "дорихоначи"лар: Николай Коперник, Aгата Кристи, Aртур Конан Дойл ва бошқалар...

Дорихона фаолияти тарихи кўплаб кутилмаган кашфиётларга бой. Масалан, сариёғ сурилган нонни (ҳозирги замонда сендвич номини олган) айни дорихоначи ихтиро қилганлигини жуда кам одам билади. Ўша дунё таниган Николай Коперникнинг ўзи! Ҳа, Коперник тиббиёт соҳасида фаолият олиб борган. Аскарлар орасида ифлосланган нонни истеъмол қилиш орқали юқумли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Коперник тоза нонни ифлосланган нондан осонгина ажратиб олиш учун уларнинг устига сарёғ суришни таклиф қилган.

Коперник ҳаётини дорихона иши билан боғлаган ягона таниқли олим эмас. Хлорни кашф этган, фосфор, глицерин олиш усулини ишлаб чиққан, калий перманганатни синтез қилган ва тадқиқ қилган швед фармацевти Карл Шеленинг исми кимё тарихига кирган. Таниқли кимёгар ўлимини ҳам дорихонада топган: у дунёда биринчи бўлиб цианидни ишлаб чиққан ва татиб кўрган...

Таниқли детективлар муаллифлари ҳам дорихоналарда заҳар билан кўп ишлаганлар: Aгата Кристи (Биринчи Жаҳон уруши даврида фармацевт-техник) ва Aртур Конан Дойл (бир мунча вақт доктор Ричардсон қўлида дорихоначи) бўлиб ишлаганлар. Машҳур изқувар Шерлок Холмс саргузаштлари муаллифи Конан Дойл ҳаттоки тиббий журналда “Гельземиумнинг заҳарли хусусиятлари” номли кичик мақола нашр этган.

Фармацевт-ёзувчилар, фармацевт-шоирлар, фармацевт-рассомлар ва, албатта, фармацевт-олимлар бўлган. Фақат биргина тасодиф буюк саёҳатчилар орасида фармацевтлар бўлишига тўсқинлик қилди.

Норвегиялик фармацевт Фриц Цапфе таниқли қутб тадқиқотчиси Роалд Aмундсеннинг энг яқин дўсти ва ёрдамчиси бўлган. Цапфенинг “Қутб юлдузи” дорихонаси узоқ вақт мобайнида саёҳатчининг расмий ваколатхонаси бўлиб келган. Цапфе Aмундсен учун шерикларни танлаб берган, денгизчиларни жалб қилган ва озиқ-овқат ва анжомларни харид қилишга кўмаклашган. Aмундсен Жанубий қутбга бориш ғоясини фақат Цапфе билан ўртоқлашган. Фармацевт ҳам экспедицияда қатнашиши керак эди, аммо оилавий сабабларга кўра рад этишга мажбур бўлди...

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech