Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкентда ИННОПРОМ Халқаро саноат кўргазмаси ишини бошлади

Бугун, 5 апрель куни пойтахтимизда ИННОПРОМ – катта саноат ҲАФТАЛИГИнинг очилиши бўлиб ўтди.  

5 – 7 апрель кунлари бўлиб ўтадиган тадбирда ҳукумат ва ишбилармонлар делегациялари, шунингдек Россия, Франция, Германия, Чехия, Япония, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Aрманистон ва бошқа давлатлар саноат компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов меҳмонларни қутлаб, ҲАФТАЛИК ишига расмий старт берди.

Aйтиш керак, дастур тадбирларга бой ва биринчи куннинг ўзида қатор тадбирлар режалаштирилган. Уларнинг асосийлари “Жаҳон саноат ишлаб чиқариши ўсиш омилларини излаб” мавзусида асосий стратегик сессия, “Россия - Ўзбекистон: саноат мулоқоти” минтақалараро форумининг асосий ялпи мажлиси.

Куннинг биринчи ярмида “Жаҳон саноат ишлаб чиқариши ўсиш омилларини излаб” мавзусидаги сессия бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари раҳбарлари, саноат компаниялари раҳбарлари  ва бошқалар иштирок этмоқда. Ковид пандемиясидан сўнгги даврда саноатни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш масаласи сессия иштирокчиларининг асосий муҳокамасига айланди.

Шунингдек, расмий делегациялар ЎзЭкспоМарказ мажмуасида ташкил этилган кўргазмага ташриф буюрдилар ва иштирокчилар майдончалари билан яқиндан танишдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech