Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон фармацевтика бозори 2019 йилда 1,0 млрд.долларни ташкил этди ва импорт улуши 79,5% гача қисқарди

Кейинги 5 йилда маҳаллий дори воситалари экспорти 85,0 млн долларга ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ички бозордаги улушини 70 фоизга кўтариш кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4554-сонли қарорининг “2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш Концепцияси” билан тасдиқланган.

Фармацевтика бозори 2019 йилда 1,0 млрд.долларни ташкил этди (109%), (2018 йилда-954.2 млн доллар) ва импорт улуши 79,5% гача қисқарди (2018 йилда-81,3%) асосан акушерства гинекология (99%), гастроэнтерология (80%), иммунология (95%), кардиология (95%), неврология (87%), стоматология (98%), эндокринология (94%) ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5707-сонли фармони билан 2019-2021 йилларда республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари гуруҳлари рўйхати (эндокрин, онкология, юрак-қон томир, вирусларга қарши, иммунобиологик касалликларини даволаш дори воситалари, антибиотиклар, болаларда сил билан инфекцияланишни эрта аниқлаш учун диаскин тестлари ва бошқалар) тасдиқланган.

2020 йил январь-май ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситалари 179,4  млн. қадоқни ташкил этиб, умумий қиймати 825,9 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, 2019 йил январь-май ойига нисбатан 102 фоизга (қиймати) ва 105 фоизга (миқдори) ўсган (2019 йил январь-май ойларида – 812,7 млрд. сўмни 171,2 млн. қадоқ дори воситалари ишлаб чиқарилган). Жорий йил январь-май ойида маҳаллий ишлаб чиқариш прогнозга нисбатан 101 фоизга (қиймати) ва 103 фоизга (миқдори) бажарилган.

2020 йилда экспорт прогнози 35,2 млн. доллар белгиланган бўлиб, 2019 йилга нисбатан 24,5 фоизга ўсиш суръати билан белгиланди. Бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 25 та фармакотерапевтик гуруҳга мансуб 237 та дори воситалари ва 9 номдаги тиббий буюмлар 15 та чет эл мамлакатларида кайд этилди ва экспорт қилинмоқда, 2020 йил январ-май ойларида 15,1 млн. долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди.

2019 йил январь-май ойида республикага импорт қилинган фармацевтика маҳсулотлари ҳажми 325 млн. долларни ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг шу даврида 343 млн. долларни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 15,0 млн. долларга ёки 5,5% фоизга ошди. 12 фармацевтика корхоналари томонидан 14 та хориж мамлакатларига 61 номдаги дори воситалар ва тиббий буюмлар экспорти амалга оширилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech