Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Узфармагентлик мутахассислари Наманганда учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги №5707-сон Фармонига биноан, 2022 йилнинг 1 январига кадар фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган. Ушбу Фармондан келиб чиқиб кабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарорига мувофиқ, Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан сертификатлаштириш талаблари белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 25 феврал куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассислари Наманган вилоятида дори воситаларининг улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи 40 дан ортиқ корхона вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш  бошқармаси бошлиғи Фарохат Ташматова ва Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Зарур амалиётлар (GxP) миллий инспекторати бўлими бошлиғи Дилшод Хасанов қатнашишди.

Йиғилиш қатнашчилари томонидан “Зарур дистрибьюторлик амалиёти” (GDP) талаблари бўйича корхоналарда амалиётга жорий этилиши лозим бўлган бошқарув тизими, хужжатлар, ҳодимлар малакаси ҳамда асбоб ускуна ва биноларга қўйиладиган талаблар бўйича берилган саволларга жавоблар ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech