Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тузилма

Ишлаб чиқариш масалалари бошқармаси қуйидаги вазифаларни бажаради:

➖ фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва унинг асосида ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

➖ фармацевтика бозорининг маркетинг тадқиқотларини ташкил қилади ва амалга оширади, талаб катта бўлган дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббий техникани, уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ёки мавжуд ишлаб чиқаришларга тузатишлар киритишни аниқлайди;

➖ маҳаллий дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббий техникани ташқи бозорларга чиқаришга кўмаклашади, шунингдек, хорижий мамлакатларда талаб катта бўлган дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун тавсиялар ишлаб чиқади;

➖ дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда хамда амалга оширишни ташкил этишда қатнашади;

➖ импорт ўрнини босувчи ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;

➖ доривор ўсимлик хом ашёси базасини яратиш, кенгайтириш бўйича  илғор инновацион тажрибаларни ўрганиш, улар асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга таклифлар киритиш;

➖ доривор ўсимликларни етиштириш ва табиий препаратлар ишлаб чиқариш соҳасидаги маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида республика ва халқаро конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;

➖ доривор ўсимлик ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга қаратилган  ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

➖ ўрмон хўжалигига, хўжалик юритувчи субъектларга доривор ўсимликларнинг саноат плантацияларини яратишда кўмаклашиш;

➖ тармоқ корхоналарига етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш соҳасида;

➖ ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришда муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва шу асосда мавжуд муаммоларни ечими юзасидан таклиф ишлаб чиқиш;

➖ маҳаллий ташкилотлар вакилларининг халқаро фармацевтика кўргазмаларида, форумлар, конференциялар, семинарларда ҳамда хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазмаларда иштирок этишини таъминлаш;

➖ маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари экспорти билан боғлиқ масалаларда қатнашиш.

Ишлаб чиқариш масалалари бошқармаси

Абдуллаев Илхом Бахрамович
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech