Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ёшлар сиёсати

Ёшлар сиёсати

Давлат раҳбарининг  2017 йил 5 июлда эълон қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб –қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ПФ-5106 ҳамда  2017 йил 18 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ПҚ-3133 ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқининг лидерлар Кенгаши фаолият бошлади.

Лидерлар Кенгаши ўз фаолияти  давомида вазирликдаги ёш ходимларнинг давлатимизнинг  ёшлар сиёсатини изчил ва самарали ҳаётга жорий этиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган  таклиф ва мулоҳазаларини илгари суради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида ПФ-6155-сон  фармони 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги "Ёшларнинг тадбиркорлий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6208-сонли Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида 21.04.2021 йилдаги ПҚ-5088-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июндаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"  ПФ-6260-сон фармони

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ёшлар иттифоқи Етакчилар кенгашининг асосий вазифаларига:

➖ фармацевтика соҳаси ёшларининг профессионал салоҳияти ва иқтидорини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш;
➖ ёш мутахассисларни фармацевтика соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишга жалб этишга кўмаклашиш;
➖ фармацевтика соҳаси ёшларининг интеллектуал, маънавий, ахлоқий ва жисмоний ривожланишига кўмаклашиш;
➖ ёшларни ижтимоий соҳадаги тадбирларга жалб қилиш, хусусан, уларнинг саломатлиги ва ижтимоий фаровонлигини таъминлаш, ёшлар орасида оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;
➖ салоҳиятли ёшларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, кадрлар захирасини яратиш ва бошқалар.

Мирхаитов Шарофиддин Шуҳратович

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ёшлар масалалари бўйича директор ўринбосари (маслаҳатчиси)
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech