Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Онлайн тадбирлар

Онлайн тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «Pharmaceutical Inspection Co-operation Scheme» (PIC/S) халқаро ташкилоти ва соҳага ихтисослашган бошқа хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлигини фаоллаштириш юзасидан АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) билан “Дори воситалари сифатини такомиллаштириш плюс” (PQM+) лойиҳаси доирасида 2020 йил 22-23 декабр кунлари “Хужжатлар (CTD) форматда шакллантириш” бўйича онлайн тартибда ўтказиладиган тренинг бўлиб ўтади.

Тренингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахасисилари, “ДВТБТТЭСДМ” ДУКнинг тегишли мутахассислари ҳамда йирик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари қатнашишади.

Тренинг “Дори воситалари сифатини такомиллаштириш плюс” (PQM+) лойиҳаси тасдиқлаган дастур асосида олиб борилади.

 
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази”да “Коррупцияга нисбатан муносабат” мавзусида онлайн видеоконференция бўлиб ўтади. Онлайн тадбир 01.12.2020 Тошкент вақти билан соат 16:00да бўлиб ўтади.
 
Идентификатор: 831 2494 0487
Парол: 666777
 
Модератор: Шоҳрух Aсланов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи
 
 
 —

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар” мавзусида онлайн брифинг ўтказади. Онлайн тадбир 2020 йил 26 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да бўлиб ўтади.

Кириш сўзи: Темиров Aлишер Сматиллаевич, Фармацевтика тармоғин ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари.
Модератор: Бегматова Қизлархон Шавкатовна, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи;
 
 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Фармаконазорат ва фавипиравир дори воситасининг хавфсизлиги” мавзусида вебинар ўтказади. Онлайн тадбир 2020 йил 12 ноябрь куни Тошкент вақти билан 14:00да бўлиб ўтади.

Кириш сўзи: Темиров Aлишер Сматиллаевич, Фармацевтика тармоғин ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари.
Модератор: Бегматова Қизлархон Шавкатовна, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи;

Рўйхатдан ўтиш: https://drreddys.zoom.us/webinar/register/WN_7bBiS4QkRJuWP74W_5RNEQ

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech