Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Инфографика

Жорий йилнинг 28 сентябрь санасида “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан юртимизда фаолият юритаётган 4 та ишлаб чиқарувчи корхонага GMP, 3 та дистрибюторга GDP ва илк бор  клиник олди тадқиқотлар лабораториясига GLP сертификатлари  тақдим  этилди. 

Хусусан, Ўзбекистон–Россия–Буюк Британия қўшма корхонаси бўлган "Reka-Med Farm" МЧЖ ҚК катта ҳажмли суюқ дори шаклларини; Марказий Осиёдаги йирик фармацевтик компаниялардан бири бўлган "Merry Med Farm"  МЧЖ ностерил дори воситаларини; 5 та фармакологик гуруҳга мансуб дори воситаларини ишлаб чиқарувчи "OKS MASSAGET"  МЧЖ ҳам ностерил дори воситаларини ва  10 йилдан буён самарали фаолият юритиб келаётган "ATM SANITA PHARMA" МЧЖ ХК стерил дори воситаларини ишлаб чиқариш линияси учун GMP сертификатини қўлга киритди.  

Маҳаллий ва чет элдан келтирилган дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи "Curatio Pharm" МЧЖ ва "PHARMHEALTH" МЧЖ ХК ҳамда тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланувчи "Aziya Pharm Lyuks"  МЧЖ дистрибьюторлик фаолияти учун GDP сертификатига эга бўлди.      

Дунёнинг етук илғор компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва Mеrk компаниясининг 400 дан ортиқ кимёвий реагентлари билан таъминланган "Dori Vositalarini Standartlashtirish Ilmiy Markazi"  МЧЖ га Ўзбекистонда биринчи бўлиб дори воситаларини яратиш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш ва сифатини назорат қилиш, фармацевтик фаолиятларини амалга ошириш учун GLP сертификати топиширилди.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон фармонига мувофиқ фармацевтика тармоғи ва республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг бари 2024 йил 1 январга қадар зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлашдан ўтишлари даркор.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech