Кариев Сардор Хикматович 1982 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.
➖ 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университети, 2007 йилда - Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети тамомлаган.
➖ Кариев Сардор Хикматович иш фаолиятини 2005 йилда «JURABEK LABORATORIES» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасининг бош директори лавозимида бошлаб, 2019 йилгача шу лавозимда ишлаган.
➖ 2019 йил 21 февралдан Ўзбекистон Республикиси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори сифатида иш юритмокда.
Эгамов Улуғбек Абдувалиевич
Директорнинг биринчи ўринбосари
- farmagentlik@ssv.uz
- (71) 203-81-81
- Душанба 16:00-18:00
Бегматова Қизлархон Шавкатовна
Mатбуот хизмати раҳбари
- farmagentlik@ssv.uz
- (71) 203-81-81 ; (71) 234-58-50
- Душанба, чоршанба, 16:00-18:00
Бегматова (Хўжаева) Қизлархон Шавкатовна 1980 йил 13 майда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
➖ Иш фаолиятини 1999 йилда Ўзтелерадиокомпаниянинг «Ёшлар» радиоканала таржимон сифатида бошлаб, 2006 -2010 йилларда «Ёшлар» радиоканали «Давр» ахборот дастурлари муҳарририятида фаолиятини давом эттирган.
➖ 1998 - 2008 йиллар давомида «Сезам», «Орият Доно», «Навруз» радиоларида бошловчилик қилган.
➖ 2014 - 2015 йилларда «Ҳамроҳ» авторадиосида бош муҳаррир лавозимини эгаллаган.
➖ 2015 - 2016 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Тошкент» телерадиоканали «Маърифий-кўнгилочар ва кинодастурлар» бош муҳарририятида муҳаррирлик қилган.
➖ 2016 – 2019 йилларда «Тошкент» телерадиоканали «Маърифий-кўнгилочардарурлар» бўлими мудири вазифасини багарган. Шу давр мобайнида, яъни 2017-2019 йилларда «Ёшлар овози» радиоси бош муҳаррири лавозимини ҳам эгаллаган.
➖ 2019 йил март ойидан бошлаб Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати раҳбари сифатида фаолият олиб бормоқда.
Ибрагимова Мухаббат Яхъяевна
Директорнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси
Ибрагимова Мухаббат Яхъяевна – Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича директорнинг маслаҳатчиси, фармацевтика фанлари номзоди, доцент, соғлиқни сақлаш аълочиси.
➖ Ибрагимова Мухаббат Яхъяевна 1957 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.
➖ 1979 йилда Тошкент Фармацевтика институтини битирган, 1996 йилда фармацевтика фанлари бўйича диссертацияни ҳимоя қилган;
➖ иш фаолиятини Тошкент Фармацевтика институтининг Комсомол қўмитаси котибаси лавозимида бошлаган ва 1982 йилгача фаолият юритган;
➖ 1982 йилдан 1986 йилгача – Тошкент шаҳридаги 73-сонли касалхоналараро дорихонаси провизор-технологи;
➖ 1986 йилдан 1995 йилгача - Тошкент Фармацевтика институтида “Фармация ишини ташкил қилиш ва иқтисодиёти” кафедраси ассистенти;
➖ 1995 йилдан 2005 йилгача –Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасида “Қайд этиш бюроси” бошлиғи;
➖ 2005 йилдан 2011 йилгача-Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати маркази” директори;
➖ 2011 йилдан 2017 йилгача - Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасида “Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати маркази” бўлими бошлиғи;
➖ 2017 йилдан 2019 йилгача - “Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” Давлат унитар корхонасида “Ахборот таҳлил бўлими” бошлиғи;
➖ 2019 йилдан 2021 йил июнгача - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида “Ахборот тахлил бошқармаси” бошлиғи;
➖ 2021 йил июндан Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича директорнинг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда;
➖ 2020 йил февралдан Агентлик касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланган.