"Ибн сино мероси" танлови
“Ибн Сино мероси” танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
Низом
- Умумий қоидалар
Мазкур Низом ҳар йили бўлиб ўтадиган Доривор ўсимликларни етиштириш ва қўллашни тарғиб қилиш бўйича “Ибн Сино мероси” танловини (кейинги ўринларда – танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, танловнинг асосий шартларини белгилайди.
- Танлов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилади ва ўтказилади.
- Танловнинг асосий мақсади – Доривор ўсимликларнинг фойдали хусусиятларини, доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.
- Танлов якунларини белгилаш ва ғолибларни аниқлаш “Ибн Сино мероси” танловини ўтказиш бўйича комиссия томонидан амалга оширилади.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати комиссия ишчи органи ҳисобланади.
- Матбуот хизмати танлов тўғрисидаги эълон ва унинг шартларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги веб-сайтида ва бошқа манбаларда жойлаштиради.
Танлов номинациялари
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
Энг яхши телекўрсатув (Доривор ўсимликлар мавзусида)
Энг яхши ролик (Доривор ўсимликлар мавзусида)
Энг яхши мақола (Доривор ўсимликлар мавзусида)
Видеомаҳсулотлар долзарблик, ҳаққонийлик, холислик, таъсирчанлик, тушунарлилик ва креативлик мезонлари асосида махсус комиссия томонидан баҳоланади.- Видеомаҳсулотларда қуйидагилардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
Интернет телекоммуникация тармоғидан олинган графика, видео ва фотосуратли материаллар;
Зўравонлик, бузғунчилик саҳналари, шунингдек одамлар ва ҳайвонларнинг жисмоний азобланишини акс эттирувчи саҳналари бўлган лавҳалар;
қўрқинчли, стрессли ҳиссиётлар ва ҳаяжонларни кўрсатувчи матнлар, саҳналар, овозли эффектлари.
- Видеороликлар ва уларнинг қисмига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлари ҳимоя қилинган ва/ёки ҳимоя қилиш бўйича учинчи шахсларнинг даъволари бўлмаган, шунингдек, видеороликларда фойдаланилган ахборотларнинг ишончлилиги билан бирга, шаън, қадр-қиммат ва ишбилармонлик обрўси ҳимоя қилинганлиги бўйича даъволар мавжуд эмаслиги кафолатланган бўлиши керак.
- Видеороликлар, мақолалар танланган номинация бўйича ўзбек тилида тақдим этилади.
- Танловда бир ёки бир нечта (ижодий гуруҳ) муаллиф иштирок этиши мумкин.
- Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар сони 1 тадан кўп бўлмаслиги лозим.
- Танловга мобил қурилмалар (планшет, телефон ва ҳоказо) орқали тайёрланган видеороликлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
Танловни ўтказиш
Танловда қатнашиш учун материаллар танланган номинациялар бўйича қабул қилинади.
- Материаллар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати томонидан жорий йил 1 декабрга қадар (ўша куни ҳам) қабул қилиб олинади.
Материаллар https://t.me/dorivortanlov_bot telegram-ботига ҳам юборилиши мумкин.
Шунингдек, диск ва бошқа ахборот ташувчи мосламаларга ёзилган видеороликлар – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Тошкент шаҳри, Чингиз Aйтматов кўчаси, 1A уй) манзилида қабул қилиб олинади.
- Танловга тақдим этилган материалларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
муаллиф (Ф.И.Ш.) ва унинг фаолияти тўғрисидаги қисқача маълумот;
муаллифнинг паспорти/ID карта серияси ва рақами;
муаллифнинг манзили ва телефон рақами.
- Танловга қабул қилинган материаллар ва ҳужжатлар муаллифга қайтарилмайди.
- Танловга тақдим этилган материаллар 2023 йилда
электрон ОАВда, босма нашрларда, телерадиоканалларда ёки шахсий блогда эълон қилинган бўлиши керак. - Комиссия танловга тақдим этилган видеомаҳсулотларни
15 декабрга қадар кўриб чиқади ва баҳолаш мезонлари асосида ҳар бир номинация бўйича 1-, 2-, 3-ўринларга сазовор ғолиблар ва совриндорларни аниқлайди. - Баҳолаш қуйидаги мезонларга асосан амалга оширилади:
Танловга қўйилган иши (тугалланган иш) – 20 балл;
юборилган материал мавзусига хослиги – 20 балл;
мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги – 20 балл;
мавзуни ёритишда замонавий ва инновацион ғояларни қўлланилганлик даражаси – 20 балл;
мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги – 20 балл.
- Баҳолаш мезонлари бўйича умумий баллар қўшиб ҳисобланганда энг юқори кўрсаткичга эришган иштирокчилар танлов ғолиби деб топилади.
- Ҳар бир номинация бўйича ғолиб ва совриндорлар 1-,2-, 3- ўрин учун қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорларга махсус диплом
ва гулдасталар топширилади.
- Танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими жорий йилнинг декабрь ойи сўнгги ҳафтасида тантанали равишда ўтказилади.
Молиявий таъминот
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танловда ғолиб ва совриндор иштирокчиларга мукофотларни бериш Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
“Ибн Сино мероси” танловини ўтказиш бўйича комиссия таркиби
З. Тухтаев |
|
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари, Комиссия раиси |
А. Дўсматов |
- |
“Зарур амалиётлар маркази” ДУК директори, Фармацевтика фанлари доктори, профессор, Комиссия аъзоси |
|
- |
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) маъсул ходими (келишув бўйича), Комиссия аъзоси |
Лавозими бўйича |
- |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маъсул ходими (келишув бўйича), Комиссия аъзоси |
Лавозими бўйича |
- |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маъсул ходими (келишув бўйича), Комиссия аъзоси |
С. Холматов |
- |
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи, Комиссия аъзоси |
Н. Фарманова |
- |
Тошкент Фармацевтика Институти фармакогнозия кафедра мудири, Комиссия аъзоси |
У. Хаджиева |
- |
Ўзбекистон Кимё-Фармацевтика илмий-тадқиқот институти, лаборатория мудири, Комиссия аъзоси |
Ш. Хамраева |
- |
Журналист, Комиссия аъзоси |
Н. Тошпўлатова |
- |
Журналист, Комиссия аъзоси |
С. Туляганова |
- |
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот котиби, Комиссия раиси котиби |