Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ташкил этиш тарихи

Ташкил этиш тарихи

2019 Июль

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев 12-июль, жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида фармацевтика кластери яратилишини эълон қилди.

Кластер Тошкент яқинида 50-60 гектар майдонда жойлашган бўлади. У ерда, соҳада талаб қилинадиган кадрларни, масалан, биотехнологлар, микробиологлар, токсикологларни тайёрлайдиган янги фармацевтика институти бўлади. Институт хорижий университет билан биргаликда унинг тажрибасини ўрганиш мақсадида тузилади.

Шунингдек, дори воситалари сифатини назорат қилишни таъминлайдиган Дори воситалари экспертиза ва стандартлаштириш марказини ҳам бу ерга кўчириш режалаштирилган.

Агентлик директори Кариев таъкидлаганидек, фармацевтика кластери ҳудудида республика бўйлаб ҳар хил ҳудудларда жойлашган илмий институтларни бир жойда жойлаштириш, улар учун янги бино қуриш ва уни илмий ходимлар томонидан оригинал дори воситалари ишлаб чиқилиши учун жиҳозлаш кщзда тутилган. Шундай қилиб, бир ҳудуднинг ўзида кадрлар тайёрланадиган университет, сифатни назорат қилиш маркази ва яқин атрофда дори моддаларни ишлаб чиқариш институтлари мавжуд бўлади. Худди шу ҳудудда маҳаллий компаниялар заводлар қуриши мумкин бўлган саноат зонаси бўлади.

2019 Август

12 августдан 16 августгача бўлган даврда Осонг, Инчон шаҳарларида бизнес-форум доирасида Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Л.Ш. Қудратов бошчилигида фармацевтика соҳасида стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишини ўтказиш масаласи келишиб олинди, унда икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида битим имзоланиши ва Тошкент вилоятида фармацевтика кластерини ривожлантириш бўйича иккитомнлама йўл харитаси қабул қилиниши режалаштирилди.

19-26 август кунлари Корея Республикасининг Тиббий инновацион жамғармаси (KBIOHealth) директори бошчилигидаги мутахассислар делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Делегациянинг ташрифи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғни ривожлантириш агентлиги томонидан Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда ташкил этилди. Ташрифнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инновацион фармацевтика кластерини яратиш масаласини ўрганиш эди.

Таъкидлаш жоизки, Корея томони ушбу лойиҳани амалга оширишда стратегик шерик сифатида белгиланди ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Осонг Тиббий инновацион жамғармаси (KBIOHealth) ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми асосида Кореянинг Осонг шаҳрида фармацевтика кластерини яратиш бўйича компаниянинг муваффақиятли тажрибаси Ўзбекистонда ҳам қўлланилади.

2020 Апрель

17 апрель куни видеоанжуман оркали Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M. Мирзиёев томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини қурилишига старт берилди.

17 апрель куни видеоанжуман оркали Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M. Мирзиёев томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини қурилишига старт берилди.

2020 Май 

6 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари С.Ў. Умурзоқов ва Корея Республикаси Бош вазир ўринбосари-иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам-Ки иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Муҳокама кун тартибига олий даражадаги ташрифлар якуни билан эришилган икки томонлама келишувлар асосида инвестиция, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари киритилди.

Амалга ошириладиган умумий лойиҳалар ва ташаббусларни кечиктириш хавфини минималлаштириш мақсадида, мавжуд иқтисодий шароитда тизимли ишларни давом эттириш устуворлиги таъкидланиб, икки мамлакат ташқи иқтисодий идоралари вазирларининг ўринбосарлари бошчилигидаги Ишчи гуруҳи томонидан инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига манзилли ёрдам бериши ва юзага келадиган муаммоларни зудлик билан ҳал қилиши белгилаб ўтилди.

Шу нуқтаи назардан, Тошкент вилоятида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерини яратиш лойиҳасини амалга оширишни қўллаб - қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди-Корея томони кластердаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун етакчи Корея компанияларини жалб қилиш ишларини кучайтиради, шунингдек, Корея Эксимбанки томонидан лойиҳанинг бир қисмини молиялаштиришни жадаллаштириш масаласи ишлаб чиқилади.

2020 Июль

6 июль куни “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув компонентларини яратиш” лойиҳаси (1-босқич) учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш учун Корея Республикаси Эксимбанки томонидан “Chung-Ang” университети ва “Aum&Lee Architects&Associates” қурилиш компанияси Корея маслаҳатчилари консорциуми билан шартнома имзоланди.

8 июль куни Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзоқов бошчилигидаги Ўзбекистон Ҳукумати делегациясининг Сеулга ташрифи даврида Корея Республикаси Эксимбанки раиси Банг Мун-кью билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш динамикаси, шунингдек, Ўзбекистонда банкнинг лойиҳа портфелини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланди.

Томонлар 2019 йилда банк томонидан тасдиқланган бир қатор лойиҳалар учун кредит шартномалари имзоланишини жадаллаштириш бўйича икки томонлама ишни фаоллаштиришга оид келишувлар билан бир қаторда, техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш тартибини тезлаштириш, амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича, шу жумладан, “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерини яратиш доирасида қурилиш ишларини бошлаш учун маслаҳатчилар ва пудратчиларни танлаб олиш тартибларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Жанубий Корея томони Ўзбекистон билан молиявий ва техникавий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирди ва бунда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг Эксимбанки ҳузуридаги EDCF жамғармаси ўртасида имтиёзли молиялаштириш дастурини 500 млн. доллардан 1 млрд. долларгача оширишни назарда тутувчи 2021-2023 йилларга мўлжалланган иқтисодий ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ишлаб чиқади.

2020 Сентябрь

31 август куни Корея маслаҳатчилари делегацияси Ўзбекистон Республикасига илк ташрифи билан келди. 31 августдан 14 сентябргача бўлган даврда “Chung-Ang” ва “Aum&Lee Architects&Associates” корея маслаҳатчилари консорциуми, бир қатор масалаларни, хусусан “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида қурилиш ишларига оид масалаларни муҳокама қилишни бошладилар. Ташриф давомида кластернинг қурилиш объектлари ва мамлакатнинг етакчи фармацевтика компанияларининг заводларига ташрифлар уюштирилди.

12 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Ш. Қудратов раҳбарлигида якуний учрашув бўлиб ўтди. Хорижий томонга лойиҳани техник-иқтисодий асослашни йил охиригача якунлаш орқали лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

Корея маслаҳатчиларнинг биринчи ташрифи якуни билан қурилиш ва ўқув биноларнинг жиҳозлаш масалалари, илмий-тадқиқот лабораториялари, АКТ маркази, шунингдек университет ихтисослашуви, факултетлар сони ва йўналишлари, ўқув дастури ва талабаларни қабул қилиш бўйича дастлабки режа масалаларини ўзида акс эттирган Учрашув баёни (Aide Memoire) имзоланди.

29 сентябрь куни лойиҳа ташаббускори, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Корея Эксимбанкининг Бош офиси мутахассислари ўртасида лойиҳа амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича онлайн музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, Корея маслаҳатчиларининг биринчи ташрифи якунлари бўйича ҳал этилмаган масалалар муҳокама қилинди.

2020 Октябрь

12 октябрдан 26 октябргача бўлган даврда Корея Эксимбанки маслаҳатчиларининг иккинчи ташрифи бўлиб ўтди. Ушбу ташриф давомида техник-иқтисодий асоснинг асосий параметрлари, жумладан, барча компонентларнинг қурилиш қиймати, ҳажми, зарур асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг рўйхати ва нархи келишиб олинди. Иккинчи ташриф якунлари бўйича тегишли Учрашув баёни (Aide Memoire) имзоланди.

30 октябрь куни Сеулда онлайн режимда бўлиб ўтган саммитнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорликнинг иккинчи халқаро форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M. Мирзиёев томонидан Жанубий Корея компаниялари билан вакцина ва зардобларни ишлаб чиқиш бўйича фармакластер яратиш ҳамда ядровий қуролсизланиш бўйича Халқаро эксперт форумини ўтказиш таклиф этилди.

Давлат раҳбари Корея компаниялари билан ҳамкорликда яратилган фармацевтика кластери асосида касалликларни тез ва аниқ ташхислаш учун тизимлар, самарали вакцина ва зардобларни ишлаб чиқиш орқали биргаликда ишлашни давом эттиришни таклиф қилди.

2021 Январь

10 январь куни Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари С.Ў. Умурзоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудига ташриф буюрди. Ташриф давомида кластернинг таркибий қисмлари қурилиши, коммуникациялар таъминоти ва инфратузилмасининг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари билан бир қаторда кластернинг саноат зонаси ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши режалаштирилган Туркия, Ҳиндистон, Чехия ва бошқа мамлакатларнинг хорижий инвесторлари вакиллари ҳам қатнашдилар.

25 январь куни Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзоқов ва Жанубий Корея Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва Молия вазири Хонг Нам-ки билан видеоконференция форматида музокаралари ўтказилди. Ҳар икки мамлакат Бош вазирлари ўринбосарлари 2020-йилда ўтказилган қўшма тадбирлар, шунингдек олий даражадаги ташрифлар якуни билан эришилган икки томонлама келишувлар доирасида инвестиция, савдо-иқтисодий, молиявий ва техник ҳамкорлик масалалари ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Алоҳида ўринда умумий қиймати 1 млрд. АҚШ доллари бўлган Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган янги дастурига мувофиқ Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш жамғармаси (EDCF) билан ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди, Ушбу дастур доирасида устувор лойиҳалар, шунингдек, икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Tashkent Pharma Park” кластерини қуриш бўйича ҳамкорлик механизмлари белгилаб олинди. Жанубий Корея томони яқин келажакда лойиҳани амалий тадбиқига ўтиш мақсадида механизмларни мувофиқлаштириш жараёнларини тезлаштиришга тайёрлигини билдирди.

28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M. Мирзиёевнинг Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин билан видеоконференция орқали учрашуви ўтказилдис.

Музокаралар кун тартибига икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, махсус стратегик шериклик, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида икки мамлакат ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик масалалари киритилди. Иккала мамлакат президентлари сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, энергетика соҳасида, нефт-газ комплекси, кимё ва нефт кимёси, фармацевтика, қайта ишлаш саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, транспорт ва логистика, туризм ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Икки томонлама устувор дастурларни илгари суриш учун Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан самарали ҳамкорлик юқори баҳоланди.

2021 Февраль

25 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Tashkent Pharma Park” дирексияси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари ҳамда Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) лойиҳалар бўлими директори Ха Вон-сук ўртасида видеоконференция орқали музокаралар ташкил этилди.

Фармацевтика тармоғи икки томонлама ҳамкорликнинг стратегик соҳаси бўлгани боис мазкур лойиҳанинг устуворлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Корея Эксимбанки маслаҳатчилари лойиҳалаш ва техник ҳужжатларни жадаллик билан якунлаш устида иш олиб бормоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон томони икки томонлама ҳужжатларни имзолашга тез фурсатда тайёрланишга ва “Tashkent Pharma Park” нинг тегишли объектларини қуриш бўйича амалий ишларни бошлашга қизиқиш билдирди.

2021 Апрель

11 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонасида Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Феннинг Корея Эксимбанки EDCF жамғармаси директори Сон Сынг-Хо билан расмий учрашув ўтказилди. Учрашув давомида икки томонлама йирик лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ қатор амалий масалалар муҳокама қилинди.

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-тадқиқот ва ўқув компонентларини яратиш” лойиҳаси алоҳида қайд этилди. Мазкур лойиҳанинг Ўзбекистон иқтисодиёти учун устуворлигини таъкидлаган ҳолда, Фавқулодда ва мухтор элчиси битимни тез фурсатда имзолаш учун техник ҳужжатларни тайёрлаш тартибларини тезлаштиришни сўраб ўтди.

16 ва 30 апрель кунлари видеоконференция форматида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари, Корея Эксимбанки маслаҳатчилари ва ушбу лойиҳа бўйича масъул Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари иштирокида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосининг Корея вариантини муҳокама қилиш учун навбатдаги музокаралари ўтказилди.

2021 Май

11 май куни Ўзбекистон Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен Корея Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги халқаро иқтисодий алоқалар бюросининг янги тайинланган Бош директори Пак Иль Ёнг билан учрашди. Учрашув давомида Жанубий Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) ҳисобидан молиявий-техник ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, муҳим лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

Жанубий Кореянинг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) доирасидаги ҳамкорлигини илгари ўзаро алоқаларни назорат қилган Бош директор Пак Иль Ёнг, Ўзбекистон EDCF билан ҳамкорлик борасида Корея Республикаси учун муҳим ва устувор давлат эканини таъкидлади.

Учрашув давомида EDCF дан имтиёзли молиялаштиришни жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар учун техник ҳужжатларни тасдиқлаш ва тайёрлаш тартиб-таомилларини жадаллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Улар орасида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерини ва катталар учун кўп тармоқли замонавий ихтисослаштирилган тиббиёт марказини яратиш лойиҳалари алоҳида ажралиб туради. Пак Иль Ёнг ўз вазирлиги раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича махсус назорат ҳақида маълум қилди.

2021 Июнь

7 ва 10 июнь кунлари кореялик маслаҳатчилар билан видеоалоқа орқали учрашувлар иш тартибида ўтказилди. Кореялик ҳамкасбларнинг лойиҳа бўйича техник-иқтисодий асосларини муҳокама қилиш жараёнида харажатлар нархини оптималлаштиришга келишиб олинди ва ўқув қисмининг таркибий қисмларига оид баъзи саволларга ойдинлик киритилди.

17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Л.Ш. Кудратов Корея Эксимбанки ваколатхонаси раҳбари Ин-кю Чо билан учрашув ўтказди.

Музокаралар доирасида амалдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, хусусан, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув компонентларини яратиш (1-босқич) масалалари муҳокама қилинди.

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув компонентларини яратиш” лойиҳасининг иккинчи босқичини ўз вақтида амалга оширишда ёрдам берадиган ушбу лойиҳаларни бажариш тартибини жадаллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.

29 ва 30 июнь кунлари кореялик маслаҳатчилар, Корея Эксимбанкининг EDCF жамғармаси ва Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси вакиллари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан лойиҳа раҳбарлари ҳамда лойиҳа ташаббускориларининг масъул ижрочилари иштирокида видеоконференцалоқа форматида режалаштирилган музокаралар ташкил этилди. Лойиҳанинг корея томон техник-иқтисодий асоси муҳокамаси жараёнида лойиҳанинг ўқув қисми таркибий қисмларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича нархларини оптималлаштиришга эришилди. Бундан ташқари, EDCF жамғармаси ва вазирлик мутахассислари ўртасида ўтказилган музокаралар давомида Муҳокама баёнини жорий йилнинг июль ойи охиригача имзолаш тўғрисида келишиб олинди.

2021 Июль

6 июль куни Корея маслаҳатчилари билан сўнгги видео учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Корея томонидан қисқача якуний ҳисобот тақдим этилди ҳамда лойиҳа техник-иқтисодий асосининг асосий параметрлари якуний белгиланди. Лойиҳа ўқув қисмининг таркибий компонентларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича илгари эришилган оптималлаштирилган нархлари Муҳокама баёни лойиҳасига киритилди. Ҳужжат шу йилнинг июль ойи охирига қадар имзоланиши режалаштирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech