Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар борасида онлайн хабар
Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатда кимга ва қандай тартибда мурожаат қилиш керак?
Ҳурматли мутахассислар!
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 мартдаги 13-сонли “Дори воситаларини қўллашда аниқланган ножўя таъсирлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига биноан, ножўя таъсир юзага келган тақдирда, аниқланган ҳолат тўғрисида белгиланган муддатда ёзма хабарнома тайёрланиши ва юборилиши керак.
Шифокор беморда жиддий ножўя таъсир (анафилактик таъсир, Лайелл синдроми ёки Стивенс-Жонсон синдроми шунингдек, одамнинг ўлими) ҳолатлари айнан ушбу дорини қўллаш оқибатида вужудга келганлиги тўғрисида хулоса чиқарган ҳолда, бу ҳақда 1 кун ичида хабарнома расмийлаштирилади.
Бошқа барча ҳолатларда, кузатилган ёки аниқланган ножўя таъсир, шунингдек қўлланилган дориларнинг самарадорлиги йўқлиги тўғрисида 10 кун ичида хабар бериш керак.
Ножўя таъсир аниқланган тақдирда, хабарнома картасини тўлдириш керак.
Хабарнома юбориш учун сиз хабарнома картаси шаклини юклаб олишингиз ва тўлдиришингиз керак (дори воситаларининг ножўя таъсири, жиддий ножўя таъсири ва дориларнинг самарадорлиги йўқлиги ҳақида хабарнома картаси шакли).
Wорд шаклида тўлдирилган хабарнома картаси шакллари қуйидаги электрон манзилга - farmkomitet@minzdrav.uz ёки қуйидаги манзилга - 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй жўнатилиши керак.
Саволларингиз бўлса, ушбу телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:
(71) 242-48-23; (71) 242-65-76.