Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Телеграм алоқа бот

Телеграм алоқа бот

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли Қарори ижросини таъминлаш, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, жамоатчилик, жумладан оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизмати фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Агентлик директорининг тегишли буйруғи билан телеграмда @uzpharmagency_bot алоқа бот фаолияти йўлга қўйилган.

Мазкур ботга йулланган саволлар тегишлилиги бўйича 40га яқин соҳа мутахассислари томонидан ўрганилиб, тасдиқланган регламентга кўра, савол келиб тушган кундан бошлаб 15 кун муддатда жавоб берилади ва жавоблар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилади.

Aлоқа бот - @uzpharmagency_bot

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech