Адлия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.
Адлия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу Рўйхатда оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, туман (шаҳар)лар марказий шифохоналарида (жумладан, туғуруқ мажмуалари) (тиббиёт муассасалари) кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари белгиланди (https://t.me/SevaraJournalist/10450).
Таъкидлаш лозимки, ушбу ҳужжат қабул қилиниши натижасида фуқаролар Рўйхатда назарда тутилган тиббий ёрдамларни давлат ҳисобидан олишга, бу эса Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган шахсларнинг ижтимоий ҳуқуқидан амалда фойдаланишга олиб келади.
Хусусан, Рўйхатда:
Тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (масалан, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган шахсларни руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари ва бошқа касалликларни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек эмлаш, ҳаётга хавф соладиган ҳолатларда (асфиксия, юрак тўхташи, анафилактик шок ва бошқалар) тиббий ёрдам кўрсатиш, профилактик кўриклар ва скрининг текширувлари);
Тиббиёт муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилган ташхислар (масалан, юракнинг гипертензив касаллиги, юрак сурункали ишемик касаллиги, ошқозон яра касаллиги, ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, жигар циррози);
Дори воситалари ва тиббий буюмлар (масалан, аналептиклар, балғам кўчирувчи воситалар, антидепрессантлар, тиббий бинтлар, тиббиёт пипеткалари, қўлқоплар) назарда тутилган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 48-моддасида ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлиги белгиланган.