Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижон вилоятидаги айрим шифохона ички дорихоналарида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармогини ривожлантириш Агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан 2021 йил II-IV чоракларда фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи давлат тиббиёт муассасалари дорихоналарининг лицензия талаб ва шартларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича ўтказиладиган текширишлар режа жадвалига мувофиқ, 2021 йил 24-25 август кунлари Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Асака туман тиббиёт бирлашмаси, Марҳамат туман тиббиёт бирлашмаси, Қӯрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси, Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси ички дорихоналарида текшириш ишлари ўтказилди.

Текширувларда айрим тиббиёт муассасалари томонидан лицензияларининг амал қилиш муддати тугаганлигига қарамай дори воситаларини тайёрлаш фаолиятини лицензиясиз ноқонуний равишда амалга ошираётганлик ҳолатлари, айрим дорихона бинолари бузиб ташланганлиги, дорихоналар бино ва хоналари санитария ҳолати қониқарсиз даражада эканлиги, бино ва хоналар капитал таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги, масъул раҳбар ходимларнинг эътиборсизлиги оқибатида дори воситаларини тайёрлаш тартибига амал қилинмаётганлик ҳамда уларни сақлаш шароитлари бузилганлиги каби қонунбузилиш холатлари аниқланиб, уларга нисбатан тегишли таъсир чоралари белгиланди.

Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech