Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

16-Халқаро ихтисослаштирилган соғлиқни сақлаш кўргазмаси - "MedExpo Kyrgyzstan 2022" ўз ишини бошлади

Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида “Қирғизистонда саломатлик ҳафталиги” доирасида (жорий йилнинг 4-5-6 апрел кунлари) бўлиб ўтадиган 16-халқаро конгресс-кўргазма форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари ва тиббий буюмлар департаменти вакили Жылдыз Осмоналиева очиб берди ва ўз нутқида форум қанташчларига омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг 8 мамлакатидан 70 дан ортиқ компания вакиллари ташриф буюрган мазкур форумда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан мамлакатимиздан ҳам бир қатор маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютор компаниялар иштирок этишмоқда.

Жумладан, "XPmed medical", "Optima Sobirjon", "Uzgermed pharm" ҚК, "Nika Pharm", "Dentafill Plyus", "Rossа", "Samarkand England Eco-Medical", "Chori plast", "Merrymed pharm" компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўргазма стендидан ўрин эгаллаган.

Уч кун давомида бўлиб ўтадиган ушбу форум давомида иштирокчилар халқаро миқёсдаги маърузачиларнинг интерактив тақдимотлари, ихтисослашган мутахассисларнинг маслаҳатлари, турли касалликларнинг экспресс диагностикаси билан танишишлари билан биргаликда тиббиёт саноати, эстетик тиббиёт, тиббий марказлар учун замонавий ускуналарни ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича тажрибали мутахассислардан фойдали маслаҳатлар олиши ҳамда соҳадаги янгиликлар билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech