Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

21-июн Лестер, Буюк Британия

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Улуғбек Эгамов ва Де Монтфорт университети ректори профессор Кети Нормингтон ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзоладилар. Келишувда Фармацевтика техник университетида фармация, косметика фанлари ва саноат менежменти бўйича Британия академик дастурларини жорий қилиш кўзда тутилган.

Профессор Кети Нормингтон ФТУни трансмиллий таълим борасида ДМУнинг асосий халқаро ҳамкори сифатида кўришини таъкидлади. Лойиҳанинг аҳамиятли томони шундаки, ФТУ Ўзбек ёшларига кундан-кун долзарблашиб бораётган СТEМ йўналишидаги таълимдастурларини таклиф қилади. Битирувчилар минтақада фармацевтика соҳасини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Ташриф давомида агентлик делегацияси Буюк Британия, Швеция, БАА, Қозоғистон, Филиппин ва бошқа мамлакатлар қаторида "ТНE" симпозиумида иштирок этдилар.
Ўзбекистондаги олий таълим тенденциялари, хусусан фармацевтика саноати ва Ташкент Пҳарма Парк лойиҳаси доирасидаги ФТУ ривожига бағишланган тақдимот симпозиум иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Шу билан бирга, Фармацевтика техник университети, ДМУ томонидан тасдиқланган табиий фанлар умумтаълим курсини 2023 йил сентябрь ойида бошлаши тасдиқланди. Ушбу умумтаълим курсидан сўнг, талабалар МСc Фармация дастурида ўқишни давом эттирадилар.

Университетга қабул давом этмоқда
https://phtu.uz/apply-students

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech