Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

22-июн. Сандерленд, Буюк Британия

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Улуғбек Эгамов ва Фармацевтика техник университети (ФТУ) ректори в.в.б. Абдумалик Джуманов, Сандерленд университети (УоС) проректори Девид Белл ва бошқарув вакиллари билан учрашдилар.

УоС - биокимё, биотиббиёт фанлари, фармацевтика биотехнологияси ва саноат электроникасини ўз ичига олган Ҳаёт фанлари ва Технология факультетини ривожлантириш бўйича ФТУ бош ҳамкоридир.

Умумтаълим курси ва докторантура дастурлари, ҳамда ФТУнинг тадқиқот марказлари ва салоҳиятини такомиллаштиришга қаратилган ҳамкорлик музокаралари олиб борилди. Музокаралар давомида агентлик директори, "Жон Доусон" илмий мажмуаси ва Технология факультети биноси ва фаолияти билан танишди.

2023-йил сентябрь ойида университет УоС томонидан тасдиқланган биологик ва фармацевтика фанлари умумтаълим курсларида таълим беришни бошлайди. Бу дастурлар талабаларни биокимё ва биотиббиёт фанлари бўйича бакалавр дастурларига тайёрлайди.

Университетга қабул давом этмоқда
https://phtu.uz/apply-students

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech