Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тошкентда 28-халқаро "Соғлиқни сақлаш – TIHE 2024" кўргазмаси ўтказилади.

Тошкентда 28-халқаро "Соғлиқни сақлаш – TIHE 2024" кўргазмаси ўтказилади.

Шу йил 16-18 апрель кунлари "Ўзекспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида анъанавий TIHE 2024 кўргазмаси бўлиб (https://tihe.uz/uz/main) ўтади.

Беморларни даволаш ва реабилитацияси учун замонавий тиббий асбоб-ускуналар ҳамда технологияларни намойиш этувчи мазкур нуфузли профессионал платформа қуйидаги асосий бўлимларни қамраб олади:

▪️Тиббий маҳсулот, тибий техника, ускуналар;
▪️Лаборатория;
▪️Стоматология ва эстетик тиббиёт учун ускуналар ва технологиялар;
▪️Эстетик тиббиёт;
▪️Фармацевтик ишлаб чиқариш учун ускуналар ва технологиялар;
▪️Фармацевтика, биофаол қўшимчалар.

✅ Маълумот учун, TIHE 2024 кўргазмаси ташкил этилганидан буён 3000 га яқин компания иштирок этган бўлиб, иштирокчилар географияси деярли барча қитъаларни, жумладан Европа, Осиё, Америка ва Африкани қамраб олган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech