Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни Ўзбекистонда кенг нишонланмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустахкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва эрта таҳсил қўйиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, уларни изчил бажариш натижасида соғлиқни сақлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилиниб, тиббий хизматлар сифатини ошириш, янги технологиялар жорий қилиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш муассасаларининг фаолиятини тизимли ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ҳажми ва ассортиментини кенгайтириш, уларнинг сифати халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш масалалари диққат марказига қўйилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижадорлиги 7 апрель куни Андижон шаҳри Алишер Навоий истироҳат боғида ўтказилган саломатлик сайлида яққол намоён бўлди.

“Тиббиётдаги ислоҳотлар— инсон қадри учун!” шиори остида ташкил этилган бу тадбирда вилоятдаги фармацевтика махсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар хам фаол қатнашдилар. Жумладан, улар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини бепул дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech