Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентликда Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланди.

Агентликда Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланди.

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир.

Ушбу сана муносабати билан Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари учун давра суҳбати ташкил этилди. Унда юридик фанлари доктори, профессор Феруза Мухиддинова иштирок этди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech