Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Alphaone Pharmaceutical” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

“Alphaone Pharmaceutical” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15-ноябр куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов “Alphaone Pharmaceutical” компанияси вакиллари билан учрашди.

"Alphaone Pharmaceutical Company" МЧЖ Бирлашган Араб Амирликларининг “RG General Trading FZE” компанияси томонидан Ўзбекистонда ташкил этилган корхона бўлиб, учрашувда мазкур компания Лойиҳа бошқаруви бўлими раҳбари Фарҳат Фазл қатнашди.

Музокаралар чоғида агентлик ва компания ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган ва инвесторлар учун катта қулайликлар яратиб берилаётган соҳаларидан бири бўлган фармацевтика тармоғига хорижий сармоя киритишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech