Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Барча ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектларга

Барча ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектларга

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2021 йилдаги ПҚ-5130 – сонли “Онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "Ўзмедимпекс" ДМ томонидан дори воситаларини марказлаштирилган ҳолда харид қилиш мақсадида, Онкология ва радиология маркази учун марказлаштирилган дори воситаларини харид қилишини эълон қилади.
1-иловада дори воситасига йиллик харид учун эҳтиёж ва бир бирликнинг бошланғич нархи, 2-иловада сотиб олиш режалаштирилган дори воситалар бўйича техник топшириқлар кўрсатилган. Товарларнинг техник малакасини амалга ошириш учун сиздан тижорат таклифингизни техник мувофиқлиқ жадвали асосида тўлдириб, ҳар бир аниқ параметерларни қўллаб-қувватловчи материаллар (йўриқнома, каталоглар, брошюралар ва бошқалар)ни тақдим этишингизни сўраймиз.
Ғолиб Бенефициарлар томонидан иштирокчиларнинг тақдим этган таклифларини техник баҳолаши ва 3-иловада келтирилган нарх таклифни кўриб чиқиши йўли билан аниқланади.Тижорат таклифида таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан ошмаслиги керак, бунда АҚШ доллари ёки Евро пул бирлигида берилган нархлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича таклифнинг тугаши санасидаги миллий валютага (сўмга) нисбатан аниқланади.
Ишлаб чиқарувчи бўлмаган ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатли дистрибюторлари ишлаб чиқарувчидан 4-иловага муофиқ рухсатнома ёки расмий келишув ҳужжатини тақдим этишлари керак. Зарур ҳолларда "Ўзмедимпекс" ДМ ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тўғрисида сўров юбориши мумкин.
Етказиб бериш шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – ДДП, яъни, харидорнинг Тошкент шаҳридаги омбори, хорижий етказиб берувчилар учун - ДАП - Тошкент.
Тўлов шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – 15% олдиндан тўлов, товарлар тўлиқ етказилган сўнг қолган - 85%, хорижий етказиб берувчилар учун – 100% аккредитивли тўлов.
Шу билан бирга, танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 4 июндаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализасия қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига қатъий риоя этишлари талаб этилади. Бунда иштирокчилар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш ва сақлашга доир фарматсевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли литсензияга, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқли сертификатларига эга бўлишлари ва ушбу литсензия ҳамда мувофиқлик сертификатларини тақдим этишлари шарт. Шунингдек, низомга кўра, таклиф этилаётган дори воситасининг нархи, воситачилар сонидан қатъий назар, харид нархининг 15 фоизидан (импорт қилувчилар учун) ва сотиш баҳосининг 15 фоизидан (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун) кўп бўлмаган миқдорда бўлиши ва референт нархдан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-апрелдаги 149-сонли “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалашга жавобгарлик мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва давлат хариди иштирокчисига юклатилади.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаси ва тиббий буюм белгиланган тартибда тегишли ташкилотда рўйхатга олинган бўлиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон (4 қисм) қарорига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи дори воситалари ишлаб чиқариши жойи учун амалдаги миллий GMP сертификатига ва тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий буюмлар учун «ИСО: 13485» стандарти сертификатига эга бўлиши керак.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон (4 қисм) қарорига асосан, фарматсевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ сертификатга эга бўлиши керак.
Танловда қатнашиш учун танлов муддати тугагунга қадар иштирокчи ўз таклифини қайтариб олмаслик кафолатини таъминлаш мақсадида, “Ўзмедимпекс” давлат муассасасининг банкдаги ҳисоб рақамига ғолиб аниқлангунга қадар таклиф этилаётган дори воситасининг эълон қилинган умумий харид суммасининг 5% миқдорида закалат ўтказиши шарт. Закалат ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган иштирокчиларнинг таклифлари кўриб чиқилмайди.
Танлов ўтказиш натижасига кўра, ғолиб аниқлангандан сўнг, ғолиб иштирокчи томонидан ўтказилган закалат суммаси шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ғолиб иштиркочига қайтарилади. Ғолиб иштирокчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган (шу жумладан бажаришни рад этган) тақдирда, закалат суммаси қайтарилмайди, шартнома шартларини бажарилмаганлик учун белгиланган жарималарни ундиришда ушбу суммадан ҳам ундирилади.
Танловнинг ғолиби (хорижий иштирокчи бўлган ҳолатда) томонидан товарларни етказиб беришда ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан синовдан ўтказиш зарурати туғилганда, ғолиб шартнома бўйича мажбуриятларни камайтирмаган ҳолда, қўшимча талаб қилинадиган миқдордаги товарларни (норматив ҳужжатга мувофиқ) сертификатлаш синови учун етказиб бериши керак. Бунда сертификатлаштириш органи томонидан етказиб берилган партиядан намуна олиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Ғолиб бўлмаган иштирокчиларнинг закалат суммалари Харид комиссиясининг ғолиб аниқлаш хақидаги қарори чиққанидан сўнг 10 банк иш куни ичида қайтарилади.
Таклифларни илова қилинадиган ҳужжатлар асосида 2024 йил 17 май куни соат 18:00га (Тошкент вақти) қадар 5130_2024@uzmedimpex.uz электрон манзилга юборилиши керак.
Илова қилинадиган ҳужжатлар қуйидаги:
- 1-илова (дори воситаси ва тиббий буюм номи, эҳтиёжи, халқаро номи);
- 2-илова (техник топшириқ бўйича таққосланма жадвал, етказиб бериш муддати ва шартлари);
- 3-илова (тижорат таклифи нархлар кўрсатилган ҳолда);
- 4-илова (ишлаб чиқарувчидан рухсатнома (авторизасия) ёки расмий келишув ҳужжати);
- 5-илова (иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар тегишли орган томонидан тасдиқланган ёки очиқ манбаларга ҳавола);
- 6-илова (закалат шартномаси шакли);
- иштирокчининг ваколатли органларда рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат;
- GMP сертификати (маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар учун);
- GDP сертификати (дори воситаларини маҳаллий улгуржи етказиб берувчилар учун);
- ваколатли орган томонидан солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- Закалат суммаси ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар.

* Онкогематологик дори-дармонларни сотиб олиш стратегик муҳим харид бўлганлиги сабабли, жорий йилнинг 1 августигача товарларни етказиб бериш учун кафолат муддатини таклиф қилувчи ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар дори-дармонларни техник баҳолашда устунликка эга.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech