Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат маркази вакиллари Туркиянинг "Pharmactive Pharmaceuticals" компаниясига ташриф буюрди

“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” вакиллари Туркиянинг нуфузли фармкомпанияларидан бири бўлган "Pharmactive Pharmaceuticals" компаниясига ташриф буюришди.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ компаниянинг илмий тадқиқот марказидаги лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур лабораторияларда ISO 9001 ва ISO IES 17025 халқаро стандартлари қай тарзда жорий қилинганлиги ҳамда мазкур стандартларнинг ишлаш механизмлари ўрганилди.

Томонлар "PharmAR-GE” фармацевтика илмий-тадқиқот маркази ва Давлат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари жумладан, Давлат марказининг синов марказлари ва лабораториялари мутахассислари учун "Pharmactive Pharmaceuticals" компанияси мутахассислари томонидан онлайн ва офлайн шаклда малака ошириш курсларини ташкиллаштириш каби масалалар муҳокама қилдилар.

Маълумот учун “PharmAR-GE” фармацевтика илмий-тадқиқот маркази "Pharmactive Pharmacyeuticals" компанияси ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу компания қаттиқ, ярим қаттиқ ва суюқ линияларда 330 миллион қути дори воситалари ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий фармацевтика заводи ҳисобланади.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech