Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Dora line farm" корхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

"Dora line farm" корхонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "Dora line" корхонаси таъсисчиси Фарход Сафаров билан учрашди. Учрашув давомида корхона томонидан "Тошкент Фарма парк" кластери ҳудудида янги лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.

"Dora line" корхонаси Агентлик директорини янги лойиҳа билан таништирар экан, республикамизда импорт ўрнини босувчи аэрозол, инновацион инфузия ва инекция дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганини билдирди. Агентлик директори янги лойиҳа билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди.

Маълумот учун: "Dora line" корхонаси 2014 йилдан буён фаолият юритади. 50 турдаги Биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ишлаб чиқаради, 150 та иш ўринлари яратилган. Ўз маҳсулотларини Марказий Осиё давлатларига экспорт қилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech