Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотлар учун профилактик тадбир ўтказилмоқда.

Дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотлар учун профилактик тадбир ўтказилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "Зарур амалиётлар маркази" ДМ ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамкорлигида ҳудудларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника билан таъминлашни янада яхшилаш ҳамда фармацевтика маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш юзасидан ҳар бир ҳудудда фаолият юритаётган, дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашилмоқда.

Тадбир давомида, Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар, 2026 йил 1 январга қадар бошқа дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги;

2024 йил 1 июлга қадар, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши зарурлиги
ҳақида тушунтириш берилди. Учрашув якунида, иштирокчиларнинг таклифлари тингланиб, уларни қизиқтирган саволлар бўйича масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Бундай учрашувлар республикамиз бўйлаб ўтказилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech